Ўш: «Биздин Кыргызстан» овоз сотиб олиш учун сайловдан четлатилди

46

Марказий сайлов комиссияси Ўш шаҳар кенгашига ўтган «Биздин Кыргызстан» партиясининг олган овозларини яроқсиз деб топиб, партиянинг рўйхатини бекор қилди. Тегишли қарор МСКнинг 26 июлдаги йиғинида қабул қилинди.

МСКнинг ишчи гуруҳининг аъзоси Медина Кутбердиева «Биздин Кыргызстан»нинг рўйхатини бекор қилишга партияни овозларни сотиб олишга алоқаси борлиги асос бўлишини айтган.

Ўш ШИИБнинг тергов бўлими бошчиси Алмаз Кадиров «Биздин Кыргызстан» овозларни сотиб олгани бўйича уч факт аниқланганини билдирган.

Йиғинда иштирок этган «Биздин Кыргызстан» партиясининг вакили бир фактни тан олди. Қолганларини уларга алоқадор эмаслигини билдирди.

Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳ таклиф қилгани қарорни қабул қилиб, «Биздин Кыргызстан» партиясини сайловдан четлатди. «Биздин Кыргызстан» олган 15 мандат «Ата-Журт Кыргызстан», «Улуттар Биримдиги» ва «Бир Бол» партиялари орасида бўлиштирилади.

Партиянинг асосчиси, депутат Айбек Осмонов МСК қабул қилган қарорни «адолатсиз» деб атади. Осмонов МСКнинг қарорини судга беришини билдирди.

11 июлда Ўш, Бишкек ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига сайлов бўлган. Ўш ҳудудий сайлов комиссияси 15 июлда шаҳар кенгашига бўлган сайлов натижасини тан олиб, мандатларни тўрт партиянинг орасида бўлиштирган. «Ата-Журт Кыргызстан» 19 мандат, «Биздин Кыргызстан» 15 мандат, «Улуттар биримдиги» 7 мандат ва «Бир Бол» 4 мандат олган.