Республика штаби 26-июлда ўлкада коронавируснинг 973 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 637;
- Жалолобод вилоятида — 92;
- Чуй вилоятида — 72;
- Боткен вилоятида — 62;
- Иссиқкўл вилоятида — 39;
- Ўш шаҳрида — 23;
- Норин вилоятида — 18;
- Талас вилоятида — 18;
- Ўш шаҳрида — 12.
Ўтган суткада 1 568 бемор соғайиб, 12 киши вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 158 120га етди. Касалликдан 136 700 бемор соғайиб, 2 261 киши вафот этди.
Бугунги кунда 4 187 бемор касалхоналарда, 13 691 киши уй шароитида даволанмоқда.