Будапешт: Икки қирғиз курашчиси грек-рим кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлди

33
Раззак Бейшекеев. Сурат: Кураш бўйича дунё бирлашмаси

Венгриянинг Будапешт шаҳрида курсантлар орасида грек-рим кураши бўйича жаҳон чемпионатида қирғизистонлик полвонлар Раззак Бейшекеев билан Нуристан Суйўркулов олтин медални ютиб олишди. Бу ҳақда кураш бўйича дунё бирлашмасининг расмий сайтида эълон қилинди.

Полвонлар мусобақа давомида тўрттадан учрашув ўтказишди. Бейшекеев 60 килограмм оғирликда олтин медаль олган. У олдин қозоғистонлик Сабазни ютган. Чорак финалда германиялик Еуген Шгелни, ярим финалда ҳиндистонлик Сумит Сумитти, финалда эронлик Сейедмостафа Сееджафар Резаеи Дариакеннарини 4:1 ҳисобида мағлуб қилган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ЛУЧШИЙ СПОРТИВНЫЙ ПАБЛИК 🇰🇬 (@prosports_kyrgyzstan)

51 киллограм оғирликда куч синашган Суйўркулов олдин венгриялик Балинт Гаспарни ютган. Чорак финалда россиялик Малик Гигиевни, ярим финалда грузиялик Бесо Махарадзени, финалда украиналик Юрий Товтни 3:1 ҳисобида енгиб жаҳон чемпиони бўлди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ЛУЧШИЙ СПОРТИВНЫЙ ПАБЛИК 🇰🇬 (@prosports_kyrgyzstan)

Бунгача қирғизистонлик полвон Имронбек Рахманов Будапештда Эркин кураш бўйича ўтган курсантлар орасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини соҳиби бўлган.

Венгриянинг Будапешт шаҳрида кураш бўйича жаҳон чемпионати 20 июлда бошланган. Грек-рим кураши бўйича мусобақа 24 июлда старт олган.

Муаллиф: Дилде Шатанова