Коронавирусдан 12 киши вафот этиб, 973 янги ҳолат қайд этилди

Республика штаби 26-июлда ўлкада коронавируснинг 973 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 637;
  • Жалолобод вилоятида — 92;
  • Чуй вилоятида — 72;
  • Боткен вилоятида — 62;
  • Иссиқкўл вилоятида — 39;
  • Ўш шаҳрида — 23;
  • Норин вилоятида — 18;
  • Талас вилоятида — 18;
  • Ўш шаҳрида — 12.

Ўтган суткада 1 568 бемор соғайиб, 12 киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 158 120га етди. Касалликдан 136 700 бемор соғайиб, 2 261 киши вафот этди.

Бугунги кунда 4 187 бемор касалхоналарда, 13 691 киши уй шароитида даволанмоқда.