Олимпиада — 2021. Денис Петрашов брасс усулида 100 метрга сузиш бўйича 27-ўринни эгаллади

Қирғиз ғаввоси Денис Петрашов 24-июлда Токиода ўтаётган Олимпиада ўйинларида 100 метр масофага брасс стилида сузиш бўйича 27-ўринни эгаллади.

Петрашов ўз жамоасида учинчи бўлиб келди. У 1 дақиқа 0.23 сониялик натижа кўрсатди. Бу Қирғизистоннинг мазкур масофада қўйган янги рекорди.

Бироқ ярим финалга чиқиш учун бу натижа етарли бўлмади.

Денис Петрашов Токио Олимпиадасига лицензия олган биринчи қирғиз спортчиси. У 100 ва 200 метр масофага брасс стилида сузади.

У 2016-йилдаги Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган Олимпиада ўйинларига қатнашган.

Петрашов — сувда сузиш бўйича Осиёнинг 2017-2019-йиллардаги чемпиони. 2020-йили январда Женевада ўтган CIG Challenge турнирида кумуш медалга эга бўлган.