«Унинг ўлими қора доғ бўйича қолади». Human Rights Watch Азимжон Асқаров ўлимини текширишга чақирди

269
Азимжон Асқаров

Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистонни ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича пухта ва мустақил тергов ўтказишга чақирди.

У қамоқда ўтирганда 2020 йилнинг 25 июлида икки томонлама пневмониядан пайдо бўлган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган. Давлат жазо ўташ хизмати (ДЖЎХ) ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлими ҳолатларини текширишни тўхтатган.

HRW нимани талаб қилмоқда?

Ташкилот судгача текширувга кўра, Асқаровнинг ўлимига COVID-19 касаллиги туфайли ҳамроҳ касалликлари кучайиб кетгани сабаб бўлганини ва колонияда у билан қўпол муносабатда бўлган фактлар аниқланмаганини эсга солди.

Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари терговни ЖЎДХ олиб боргани учун унинг самараси савол туғдираётганини таъкидлашди. Сабаби шу муассаса қамоқда сақлаш ва даволаш шартларига жавобгар.

«Коронавирус қўзғаган касаллар Асқаровнинг ўлимига таъсир қилган бўлиши мумкин, бироқ унинг ўлимига 10 йил давомида турмада сабабсиз ўтириши сабаб бўлган. Шунингдек, ҳукумат томонидан системали эътиборсизлик кетиб, тиббий ёрдам кўрсатилмагани вазиятни қийинлаштирган. Ҳукумат унинг ўлимини барча ҳолатлари бўйича самарали, аниқроғи мустақил тергов ўтказишга ва қарорлари билан ҳаракатлари шундай фожиали оқибатларга олиб келган одамларни жавобгарликка тортишга мажбур», — деди HRWнинг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Сийнат Султаналиева.

Ташкилот уларнинг қарамоғида ЖЎЖХ томонидан 10 ойдан ортиқ ўтказилган судгача текширув қарорининг нусхаси борлигини қўшимча қилди — тергов 2021 йилнинг 21 майида тўхтатилган.

«Ҳужжатда ўша вақтдаги Қирғизистондаги эпидемиологик оғир вазият ҳисобга олиниб, 2020 йили коронавирус пневмониясининг ҳолатлари кескин ортишидан Асқаровнинг ўлимида жиноят белгилари йўқлиги, шу сабаб жавобгарликка тортилувчилар йўқлиги айтилган. Шу асосида ЖЎДХнинг терговчиси ишни ёпган», — деб айтилади HRWнинг билдирувида.

Ташкилот «Бир Дунё” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ЖЎДХнинг бу қароридан Бишкек шаҳрининг Свердлов туман судига шикоят қилганини билдирди. Бироқ суд 1 июлда ариза бериш муддати ўтиб кетганини айтиб, уни қаноатлантиришдан бош тортган.

“«Бир Дунё” улар қонунда белгиланган муддатда ариза беришганини ва қарор чиқарган судьянинг ҳаракатлари сабаб тартиб комиссиясига мурожаат қилиб, қарор устидан Бишкек шаҳар судига шикоят қилиш ниятидалигини айтишган», — HRW билдирди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистон «Асқаровнинг ўлими бўйича самарали мустақил текширув ўтказиш ва унга алоқаси бор одамларни жавобгарликка тортиш бўйича вазифасини бажариши керак» деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, ташкилот ўлка ҳукумати БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 2016 йилдаги қарорини бажариб, Асқаровнинг оиласига компенсация тўлаб бериб, уни реабилитация қилиш керак деб таъкидлади.

HRW Бишкекнинг халқаро ҳамкорлари, Европа иттифоқидаги ва АҚШ бу мажбуриятларни бажаришни талаб қилиши керак деб таъкидлайди.

«Асқаров темир панжара ортида ўтирмаслиги керак эди ва унинг ўлими қилинган адолатсизлик бартараф қилинмагунча, Қирғизистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича обрўсида қора доғ бўйича қолади. Бишкек бу масала бўйича ўз вазифаларини бажармагунча халқаро жамоатчилик Қирғизистонни эътибордан четда қолдирмаслиги керак», — деди HRWнинг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси.

Асқаров ким?

Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубида яшаган этник ўзбек ва ҳуқуқ ҳимоячиси. У милициянинг қийноқлари тўғрисида маълумот бергани сабабли танилган.

Уни 2010 йилнинг 15 июнинда Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можаро вақтида қўлга олинган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «тартибсизлик уюштириш», «миллатлар аро нафратни қўзғатиш» ва «одам ўлдиришда иштирок этиш» бўйича айблар қўйилган. 2010 йил охирида суд Асқаровни умрбод панжара ортига қамаган, бироқ Асқаров айбини тан олмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров 25 июлда 47-колониянинг шифохонасида 69 ёшида вафот этди. У ерга ҳуқуқ ҳимоячиси тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб борилган эди. Унинг адвокати Валерян Вахитов ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари бир неча марта Асқаровнинг соғлиғи ёмонлашганини хабар қилишган эди. ЖЎДХнинг маълумоти бўйича касалхонага ётишдан Асқаровнинг ўзи бош тортган.

Азимжон Асқаровнинг иши бўйича бир қанча қарама-қаршиликлар кузатилган — ҳуқуқ ҳимоячиси асосан милициянинг кўрсатмаси сабаб судланган. Бундан ташқари, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаров қийноққа олинганини ва ҳуқуқ ҳимоячисига қарши суд иши адолатсиз бўлганини айтган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Асқаровга нисбатан таъқибни у милиция томонидан қилинган қийноқ фактларини текширувга олгани билан боғлаган.

2016 йили БМТнинг қўмитаси қирғиз ҳукуматидан Асқаровга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, қамоқдан озод қилишни талаб қилган, бироқ ҳукумат буни амалга оширмаган.