Токтогазиев: Жапаров билан Ташиев ҳокимият бўлиштира олмаяпти

245
Тилек Токтогазиев

Тадбиркор ва собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Тилек Токтогазиев фейсбук саҳифасида президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев «ҳукуматни бўлиштиролмаяпти» деган фикрни билдирди.

Токтогазиевнинг айтишича, шу сабаб Ташиев билан Жапаровнинг атрофидагилар бошлари айланиб, кимни тинглашни билмаяпти.

«Жапаров бир позиция билан чиқса, Ташиев пресс-конференциялар бериб, президентнинг ваколатларини эгаллаб олгандай бўлиб, баъзан Жапаровнинг позициясига қарши фикр билдириб қўяди», — дейди Токтогазиев.

Бунга мисол қатори, яқинда маҳаллий кенгашларга бўлган сайловни кўрсатган. Унга Жапаровга қарашли «Мекенчил» партияси қатнашмаганини айтиб, Ташиев тузган «Ата Журт Кыргызстан» партияси «кўп жойларда ютиб» чиқиб маҳаллий кенгашларни бошқараётганини таъкидлаган.

«Бу ҳолат албатта Жапаровга ва унинг ёнида юрган одамларга ёқмади. Шунинг учун қишлоқ ҳукуматларни ва мэрларни тайинлаш бўйича ҳокимлар ҳал қилсин деган нормаларни янги қонунларга киритишмоқда», — деб ёзган у.

Собиқ вазирлар ҳаммаси учун жавобгар бўлган президентнинг сиёсати «бизнинг давлатни чуқурга тортади» деб ҳисоблайди. Бунга йўл қўймаслик учун меҳнатни ва жавобгарликни тўғри тақсимлаш кераклигини таъкидлаган.

Токтогазиевнинг айтишича, Жапаров билан Ташиев «бири-бирини қизғонади» ва олдиндан шаклланган маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тизимини буза бошлашди.

«Ҳа, хатолар кўп бўлган, бироқ асосий йўналиши тўғри бўлган. Бора-бори ўз ўрнига тушарди. Олдинга ташланган қадамдан қайтиб, 20 йилга ортга кетаётгандай туюлади», — деб қўшимча қилган у.

Натижада Токтогазиев Жапаров билан Ташиев келишиб бири сиёсатдан кетиши керак, акс ҳолда «икки дўст, икки девга айланиб» Қирғизистондаги бошқарув тизимини тўлиқ йўқ қилиши мумкин деб ёзган.

Тилек Токтогазиев тадбиркор. 2020-йилнинг октябрь ойида ҳукумат алмашгандан кейин у қишлоқ хўжалиги вазири бўлиб тайинланган. У мазкур лавозимда 2021-йилнинг февраль ойигача ишлаган.

Унда Жогорку Кенешнинг давлат ташкилий ишлар бўйича қўмитаси вазирлар кабинетининг бошчиси Улукбек Мариповнинг ҳукумат таркибини тасдиқлаган ва унинг таркибида Токтогазиев йўқ бўлган.

2020-йилнинг октябрь ойида ўтган парламент сайловида Токтогазиев сиёсатчи Ўмурбек Текебаевнинг «Ата Мекен» партиясидан номзодини кўрсатган. Кейинчалик у партиядан чиққан, бироқ 2021-йили 23-июлда Токтогазиев яна «Ата Мекен» қаторига киргани маълум бўлди.