«Тиниқ сувнинг юртида». Қоракўл шаҳрининг турғунлари лойқа сув ичишга мажбур

246
Айнагул ўзи яшаган уйнинг ҳовлисидан сув олишга ҳаракат қилмоқда. Найзабек Мукамбетов/Kloop

Қоракўлни ола булут қоплаб турибди — қорайган осмон тез орада ёмғир ёғишидан хабар бергандай. Эски уйнинг ойнасидан ёш боланинг йиғиси эшитилди. Маргарита деворлари бўялган кичик ошхонага эмаклаб кирган ўн ойлик боласини қўлига олиб, жилмайиб юзидан ўпди. Онасининг қўлига борган бола тезда юпанди.

«Биз тоза сув ичмасликка учрадик», — деган у шиша идишдаги хира сувга қараб оғир хўрсинди.

Маргарита ошхонадаги жўмракни очиб, тиниқ электр чойнакни тўсди — жўмракдан лойқа сув қуйилди.

«Мана шундай сув оқади бизда, бу Қоракўлда тоза, ичимлик суви ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам бу — техник сув. Озиқ-овқатга ишлатиш умуман мумкин эмас».

Маргарита ошхонада боласини юпатмоқда. Найзабек Мукамбетов/Kloop

«Бундай лойқа сувга тўламайман»

Маргарита Азина Қоракўлда туғилиб ўсган. Ҳозир турмуш ўртоғи чет ўлкада ишлайди, ўзи икки боласи билан яшайди. Бу оиланинг ҳаётига қувурдан келган сувнинг сифати салбий таъсир қилиб келмоқда.

Икки болали аёлнинг айтишича, Қоракўлда сув муаммоси Маргаританинг болалигидан бери бор. Бироқ охирги йиллари вазият кескинлашган. У кўп йиллар давомида алмаштирилмай, эскирган сув қувурлари етарли даражада тозаланмаслигидан ҳам сувнинг сифати шу ҳолга келди деб ўйлайди.

«Қувурлар доим ёрилади — улар ҳам эскирди, кўп йиллардан бери алмаштирилмайди. Айрим туманларда бир мавсумда бир неча марта қувур ёрилади. Баъзан сув жилдираб оқади. Айрим вақтларда эса сувнинг босими кучли бўлиб, одамларнинг жўмракларини узиб ташлаган ҳолатлар ҳам бўлади», — дейди Азина.

Сув қувурларининг ночорлигидан Маргарита дўкондан сув сотиб олади — 50 сомга 5 литр тоза сув беради. Бу сув тахминан бир суткага етади — ичгани, чой қайнатиб, овқат қилгани. Бундан ташқари, Маргарита сув тозаловчи фильтр сотиб олади — Азинанинг айтишича, бири икки ҳафтага етади. Фильтр сотиб олишга ойига 700 сом сарфлайди, ичимлик сувини сотиб олишга — яна 1500 сом.

«Тоғдан келган тиниқ сувнинг ватани дейилган ўлкада яшаб, биз техник сув ичяпмиз. Тоза сув — ҳаёт манбаи — бу нафас олган тоза ҳаво билан тенг. Биз бундан қуруқ қоляпмиз… Бизга техник сув келса, нима учун тоза сув учун тўлашимиз керак?» — деб норози бўлди у.

Маргаританинг уйини ортида кичик хўжалик бор. У ерда нашадан бошқа ҳеч нарса йўқ — Қоракўл шаҳар «Суу-канал» ишхонаси ичимлик сувидан суғоришда фойдаланишни тақиқлаган. Бироқ Маргаританинг айтишича, шаҳар ичида ичимлик суви учун ариқлар деярлик йўқ: «Чорбоғимни суғормоқчи бўлсам мен 10 километр ариқ қазишим керак! Бу энди бўлмаган гап!».

 

Фильтрнинг ўрнига дока

Маргарита яшаган уч кўча пастда деворлари нураб қолган икки қаватли эски уйда Айнагул яшайди. Оқ рўмоллик кўк елим челагини кўтариб ҳовлидаги шлангдан сув олгани чиқди. Биров шлангда томчи сув ҳам йўқ экан.

«Уйнинг ичидан сув чиқмайди. Бу қудуқни яна ишлай бошлаганига йигирма кун бўлиб қолди, қишда сув оқмай қолганди. Бироқ озроқ чиқади. Баъзан бугунгидай сув умуман чиқмай қолади. Яшовчилар сув олиш учун навбатда турамиз. Бир челагимиз бир соатда тўлади», — дейди у.

Ёмғир ёққанда Айнагулнинг ҳовлисидаги шлангдан сув томчилай бошлади. Найзабек Мукамбетов / Kloop

Айнагул Жумаали қизи бу уйда олти йилдан бери яшайди. Ёлғиз она беш боласини ўзи тарбиялайди. Бу уйда Айнагуллар билан бирга 20га яқин одам яшайди — ҳар бир уйда сув тўлдирилган челак-чойнак, беш литрлик елим идишларни кўриш мумкин.

Айнагул «армонини» айтиб битгунча ёмғирнинг биринчи томчилари туша бошлади. Шунда шлангдан қуруллаган овоз чиқиб, шилдираган сув оқа бошлади.

Челак билан беш литрлик идиш – бу уйдаги ҳар бир хонадоннинг қадрли буюми. Найзабек Мукамбетов / Kloop

«Сув чиқса ҳам лойқа — челакка қуйиб қўйсак ботқоғи билан қуртлари тубига чўкиб қолади. Сувни тиндирмасдан ичолмаймиз», — деб тушунтирди у.

Айнагул махсус сув тозаловчи фильтр сотиб олишга пули йўқлигини қўшимча қилди. Уни олган билан ҳар ҳафта алмаштириб туриш керак экан. Шу сабаб сувни тиндириш учун докадан фойдаланади.

Жўмракдан оққан сувни тиндирганда. Найзабек Мукамбетов / Kloop

Уч марта кўп сув оқизамиз

2011 йили швейцариялик грант ҳисобидан Қоракўлда янги сув тозалаш жойлари очилган. Улар деярлик 100 минг кишига — ҳозир шаҳар турғунларининг сонидан 20 мингга кўп — тоза сув билан таъминлашга мослашган. Бироқ бу ҳам вазиятни ўзгартиролмаган кўринади.

Қоракўл «Суу-канал» ишхонасининг бошчиси Фархат Алжамбаев тақиқланишига қарамай, кўпчилик шаҳар яшовчилари сувдан суғориш учун фойдаланишини айтди. Қоракўлликларнинг жўмрагидан тоза сув ўрнига бўзарган сариқ сув оқишининг сабаби ҳам шунда деб ҳисоблайди у.

Қоракўл шаҳар «Суу-канал» ишхонасининг раҳбари Фархат Алжамбаев иш ўрнида. Найзабек Мукамбетов / Kloop

«Шу сабаб аҳолига сув етишмайди, биз кўпроқ беришга мажбурмиз. Амалда суткасига 20 минг кубометр сув бериш керак бўлса, биз 60 минг кубометр — аниқроғи, уч марта кўп сув берамиз. Шу сабаб сувнинг сифати ёмонлашади», — деб тушунтирди у.

Алжамбаевнинг айтишича, маҳаллий амалдорлар ҳозирда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан уйларига сув ҳисоблагичлари ўрнатиш бўйича ишлашмоқда — бу лойиҳа 2022 йили баҳорда амалга ошиши керак. «Суу-канал» ишхонасининг раҳбари сув ҳисоблагич ўрнатилса шаҳар турғунлари тежамкорликка ўрганиб, сувнинг сифати яхшиланади деган фикрда.

Маҳаллий «Суу-канал»нинг тозалаш тизими. Найзабек Мукамбетов / Kloop

«Мазкур лойиҳа асосида шаҳар ичидаги эски сув қувурлари ҳам алмашади», — деб қўшимча қилди у.

Бундан ташқари, Алжамбаев Қоракўл шаҳар мерияси суғориш учун ариқларни таъмирлаётганини айтди — ҳозир бу ишлар 40%га бажарилди.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов