Охирги суткада Қирғизистонда СOVID-19 юқтирган 11 нафар бемор вафот этди

233

Республика штаби охирги суткада Қирғизистонда СOVID-19 юқтирган ўн бир одам вафот этганини билдирди.

  • Бишкек — 6;
  • Талас вилоятида — 2;
  • Иссиқкўл вилоятида — 2;
  • Боткен вилоятида — 1.

Штабнинг маълумотига қараганда, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтирган 2 249 одам ҳаёт билан видолашган.

Шунингдек, ўлкада охирги суткада СOVID-19 юқтиришнинг 995 янги ҳолати рўйхатга олинди.

  • Бишкек — 542;
  • Чуй вилояти — 178;
  • Жалолобод вилояти — 79;
  • Боткен вилоятида — 60;
  • Иссиқкўл вилояти — 48;
  • Ўш вилояти — 29;
  • Талас вилояти — 24;
  • Норин вилояти — 21;
  • Ўш шаҳри — 14.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда СOVID-19 юқтиришнинг 157 147 ҳолати қайд этилган.

Штабдан билдиришларича, сутка давомида 1 688 одам соғайиб касалхонадан чиқди. СOVID-19 пандемияси бошлангандан бери умумий ўлка бўйича 135 132 бемор коронавирус ва пневмониядан соғайган.

Охирги суткада тиббиёт ходимлари орасида 17 одам вирус юқтирган. Пандемиядан бери тиббиёт ходимлари орасида коронавирус умумий 6 343 ходимда аниқланиб, уларнинг орасидан 5 603 ходим соғайган.

Республика штабнинг маълумотига кўра, 25-июлда СOVID-19 касаллигидан 4 180 одам шифохоналарда даволанмоқда, уларнинг орасидан 232 беморнинг аҳволи ўта оғир деб айтилмоқда. Бундан ташқари, 14 312 бемор уй шароитида даволанмоқда.

Шунингдек, штаб маълумоти бўйича эмлаш кампанияси бошлангандан бери вакцинанинг биринчи дозасини 348 мингдан ортиқ одам олган, улардан 107 636 қирғизистонлик иккинчи дозасини олган.