Ўқ отиш спортининг устаси Каникей Кубаничбекова Японияда ўтаётган ёзги Олимпиада ўйинларида 48-ўринни эгаллади у мусобақага спортнинг пневматик милтиқдан 10 метрга ўқ отиш туридан қатнашди.
Мусобақа 24 июлда Осака шаҳрида ўтди. Унга аёллар орасидан 50 спортчи қатнашди. Кубаничбекова мусобақада 612,8 очко тўплаган. Беллашувнинг финал қисмига чиқиш учун спортчи 628,5 очко йиғиши керак эди.
Финалга саккиз иштирокчи чиқди. Олтин медални хитойлик спортчи Сян Ян қўлга киритса, кумушни россиялик Анастасия Галаш, бронза медалини эса швейцариялик Нина Кристен олди.
Каникей Кубаничбекова — ўқ отиш спорти бўйича Қирғизистон терма жамоасининг аъзоси. У Японияда бўладиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани халқаро мусобақадаги олган балларининг натижасида қўлга киритган. Кубаничбекова Қозоғистон, Ҳиндистон, Қувайт ва Озарбайжон давлатларида онлайн ва офлайн форматда ўтган тўрт халқаро мусобақага қатнашиб, яхши натижа кўрсатган.
Токиодаги ёзги олимпиада ўйинлари 2020 йили ўтказилиши керак эди, бироқ халқаро олимпиада қўмитаси коронавирус пандемияси сабаб 2021 йилга жилдирган эди. Токио Олимпиадаси 23 июлдан 8 августгача давом этади. Унга Қирғизистоннинг олимпиада терма жамоасининг финал рўйхатига 16 спортчи кирган. Улар спортнинг 7 тури бўйича куч синашади.