Охирги суткада COVID-19нинг янги 1 147 ҳолати қайд этилди, 11 бемор вафот этди

24 июлда коронавируснинг янги 1 147 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 937, клиник-эпидемиология тасдиқлагани — 210. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жалалдин Рахматуллаев билдирди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 661;
  • Чуй вилоятида — 153;
  • Баткен вилоятида — 73,
  • Жалолобод вилоятида — 95;
  • Иссиқкўл вилоятида — 52;
  • Ўш шаҳрида — 8;
  • Ўш вилоятида — 59;
  • Норин вилоятида — 26;
  • Талас вилоятида — 20.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 156 152га етди.

Бир суткада 1 306 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 811, Чуй вилоятида — 161, Ўш шаҳрида — 37, Ўш вилоятида — 50, Талас вилоятида — 14, Иссиқкўл вилоятида — 40, Жалолобод вилоятида — 64, Баткен вилоятида — 115, Норин вилоятида — 14 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 133 444 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 4 143 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 1 173 киши оғир, 236 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 15 060 киши даволанмоқда.

Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 7 514 .

Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — 8, Чуй вилоятида — 1, Жалолобод вилоятида — 2 COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан умумий 2 238 киши вафот этган.

Бир кеча-кундузда 31 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани маълум қилинди. Бишкек шаҳрида — 18, Баткен вилоятида — 7, Чуй, Иссиқкўл ва Ўш вилоятларида иккитадан ходим COVID-19га чалинган Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 6 326га етди, улардан 5 576 ходим касалликдан соғайди.