Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги селда ҳалок бўлган 16 ёшдаги ўсмир селдан ҳалок бўлмаган.
Лайлак туманининг ҳокими Алмазбек Рахманкулов «Клооп»га билдиришича, сел бўлган куни ўсмир бир нечта шериклари билан сельдан қочиб, хавфсиз ҳудудда турган. Кейин у ҳушидан кетиб йиқилган.
«Дастлабки маълумот бўйича ўсмирнинг юраги тўхтаб қолган деб айтилмоқда. У сельда оққан эмас. Унинг соғлиғида ёки юрагида олдин бирор бир касаллик бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотни шифокорлардан олиб, қўшимча маълумот бераман», — деди Рахманкулов.
Бундан ташқари, ҳоким Лайлак туманининг Оқтерак қишлоғида бўлган сельдан зарар кўрган уйларнинг ва биноларнинг сони аниқланаётганини билдирди. Ҳозирда фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг ходимлари сел оқибатларини бартараф қилишмоқда.
20 июлда Лайлак туманининг Козу-Баглан, Катран, Лайлак, Тогуз-Булак, Айкўл қишлоқларида ва Исфана шаҳрининг Голбо, Чимген қишлоқларида сел бўлган. Шу сабаб уйларнинг ҳовлилари, ички йўллар, ички ариқлар ва кўприклар бузилган.
Шунингдек, Лайлак қишлоқ ҳудудининг Оқтерак қишлоғида 25 тура-жойнинг ичига сув кириб, 20 уй, бир мактаб, бир бола боғча ва бир масжиднинг ҳовлисини сув қоплаган.
Ижтимоий тармоқларга мазкур ҳудудларда бўлган сел бўйича видеолар тарқалган. Унда сув уйларгача кириб, йўллар бузилганини кўриш мумкин.
Бундан икки кун олдин мазкур вилоятнинг Қадамжой туманининг Майдан ва Керге-Таш қишлоқларида кечки соат 19:00да сел бўлган. Сел сувлари икки қишлоқнинг сел юрувчи сойлари ва ички йўлларини бузган.
Табиий офат Баткен туманининг Газ ва Согмент қишлоқларида содир бўлган. Сел юрувчи сойдан ошган сувлар икки кўприкни бузиб, уч электр симёғочини оқизиб кетган.