Боткен ва Қадамжой туманларининг бир неча қишлоқларида сел бўлди

270
Қадамжой тумани. Сурат: ФҲВ

Боткен вилоятининг Боткен ва Қадамжой туманларида кучли ёмғир сабаб сел келган. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги 20 июлда маълум қилди.

Сел 18 июлда кечки соат 19:00да Қадамжой туманининг Майдан ва Керге-Таш қишлоқларида бўлган. Сел сувлари икки қишлоқнинг сел юрувчи сойларини ва ички йўлларни бузган. Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш учун қутқарувчилар, маҳаллий турғунлар ва техника жалб қилинган.

Бир кундан кейин табиий офат Баткен туманининг Қиштут қишлоқ ҳукумтидаги Газ қишлоғида бўлган. Сел юрувчи сойдан ошган чувлар икки ички кўприкни бузиб, уч электр симёғочини оқизиб кетган.

«Куртўн, Сай-Маала, Сасик-Булак, Ийрилиш ҳудудида бир нечта уйларнинг ҳовлиларини ва ички йўлларни сел сувлари қоплаган. Қиштут қишлоғида Сох — Кан — Зардали йўлининг айрим жойларини ва ички ариқларни қум-шағалга тўлдирган», — деб билдиришди ФҲВдан.

Шунингдек, сел сувлари Баткен туманидаги Согмент қишлоғининг кўприк ва электр симёғочларини оқизиб кетган. Бундан ташқари, сел қишлоқдаги олти уйни қоплаб, бир сарой ва саккиз уйнинг ҳовлисига кирган.

Согмент, Газ ва Қорабулоқ қишлоқларида 6 июлда ҳам сел бўлган. Унда 47 уйни сув қоплаб, икки кўприк бузилиб, йўллар ва экин далалари зарар кўрган. Сув босган уйлар хавфли ҳолатга келиб, олти уйнинг эгасига хавфсиз жойларга вақтинча кўчиш таклифи берилган.

Туман ҳокими Газ ва Согмент қишлоқларида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган.

Бунгача Баткен вилоятидаги Лайлак туманининг бир неча қишлоқларида сел бўлиб, натижада 16 ёшдаги ўсмир ҳалок бўлган. Унинг жасадини маҳаллий турғунлар топишган.