Нью-Йорк суди «Қумтўр»нинг активлари ва ҳисобларини ҳибсга олиш илтимосини вақтингча рад қилди

23

Нью-Йоркнинг жанубий округининг банкрот ишлар бўйича суди 19 июлда Канаданинг Centerra Gold Inc. Компаниясининг «Қумтўр»ни банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқиб, уни муҳокамасидан вақтинча бош тортди.

Аввалроқ Centerra Gold компаниясининг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш процессини* бошлаш учун мазкур судга мурожаат қилишган.

*Бу процесснинг аҳамияти суднинг назоратида «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» ишхоналарига нисбатан бутун дунё бўйича барча даъволарни автоматик равишда тўхтатишга шароит яратади.

АҚШнинг Федерал кодексининг 11-бўлими бўйича таклиф қилинган банкрот процедураси кўп ҳолда «қайта тузиш» банкротлиги деб аталади. Унинг ташаббусчиси эгаси бўлиб қолаверади, ишончли бошқарувчининг ваколатлари билан вазифалари бор, бизнесни давом эттириб, (суд рухсати билан) янги пулларни қарзга олади.

«Қумтўр»нинг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурукнинг айтишича, Канада компаниясининг манфаатини ҳимоя қилаётган адвокат судда ташқи бошқарув ноқонуний киритилганини айтиб, «Қумтўр»нинг ҳисоблари билан активларини қамоққа олишни талаб қилган.

Бироқ судья Centerra талаб қилаётган суд тақиқи бўйича Қирғизистон тегишли турдаги ариза ҳақида хабардор эканини сабаб қилиб, аризани қаноатлантиришдан бош тортган.

Бўлтүрүк «Азаттык»қа судья банкрот ҳақидаги аризани 17 августдаги йиғинда қарашга қарор қилганини билдирди.

Шунингдек у «Қумтўр» ишхонасини банкрот деб топиш бўйича аризаларни «биринчи навбатда Қирғизистонда қараш кераклигини» қўшимча қилди. Centerra Gold Inc. Ҳозирча суд қарорига изоҳ бермади.

Қумтўр атрофида нима бўлмоқда?

Қумтўр кони атрофидаги можаро давом этаётганига бир неча ой бўлди

Centerra Gold Inc. «Қумтўр Голд Компани» «филиал» компанияси орқали Марказий Осиёдаги баланд тоғли йирик олтин кони Қумтўрни ишлатади. Қирғизистон Centerra Goldʼ акциясининг 26%га эгалик қилади ва компания акцияларининг йирик сақлаб турувчиси ҳисобланади.

Сурат: «Клооп», Ислам Розиев. Қумтўр карьери

7 майда Бишкекнинг Октябрь туман суди «Қумтўр Голд» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундиришга қарор қилган.

Бундан бир кун олдин 6 май куни парламент депутатлари уч ўқишда исталган компанияга ташқи бошқарувчи киритишга йўл берган қонун лойиҳасини қабул қилишган.

12 майда Қумтўрнинг фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижасини чиқариб, олтин қазувчи компаниядан, олдин суд талаб қилган маблағларни ҳисобга олиш билан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундиришни таклиф қилган.

Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага қақтинча четдан бошқарув киритиш. 14 майда ташқи бошқарув ҳақидаги қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

18 май куни ҳукумат Тенгиз Бўлтурукни «Қумтўр» компаниясининг ватинча бошқарувчи қилиб тайинлаган.

Бундай қарорга Канаданинг ҳукумати реакция билдириб, Қумтўр атрофида бўлаётган воқеага муносабат билдирган. Билдирувга кўра, «Қумтўр Голд» компаниясига ташқи бошқарув киритиш Қирғизистонга «тўғридан-тўғри келган хорижлик инвестицияларга узоқ вақт зарар қилиши мумкин».

Кейинчалик бир қанча муаммоли саволлар, сиёсатчилар ва депутатларни қўлга олиш бошланган: улар «Қумтўр» конини қазиш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилинмоқда. Асосан, собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, собиқ собиқ депутатлар Исхак Пирматов билан Талантбек Узакбаев қўлга олинган.

Бундан ташқари, Қирғизистоннинг қочқин президентлари Курманбек Бакиев билан Аскар Акаев қидирувга берилган. Шунингдек Бакиевнинг ўғли Максимга ва конни ишлатиш шартномасига алоқадор бир қанча собиқ амалдорларга қидирув эълон қилинган.

МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев 8 июлдаги матбуот анжуманида махсус хизмат ўлка ҳукумат қошида Қумтўрни ишлатиш бўйича имзоланган шартномаларнинг баридан чиқиш бўйича процессни кўтарганини билдирган.

Унинг айтишича, МХДҚ ўлка манфаатларига жавоб бермаган ички меъёрий ҳуқуқий актларни бекор қилишни ҳам таклиф қилган.

«Биз томондан, МХДҚнинг тергови Қирғизистон ҳукумати ҳузурида 2009 йилги ва бошқа шартномалардан чиқишни таклиф қилганди, бу қирғиз томоннинг Centerra Gold Inc. Компанияси таркибидан чиқишига олиб келади», — деган Ташиев.

Centerra Gold қандай қадамга борган?

Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб бериб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширувни таклиф қилган. Компаниядагилар ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги шартномаларни бузади деб ҳисоблашади ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлашади.

Канаданинг компанияси судда Қирғизистон ҳукумати томонидан олиб бориладиган бошқарувни тўхтатишни кўзламоқда ва яқинда солинган жарималарни ва солиқ даъволарини бекор қилиш ниятида. Centerra бу ҳаракатлар Қумтўр бўйича инвестициявий келишувларни бузади деб ҳисоблайди.

Шунингдек, Centerra Gold Inc Қирғизистоннинг «Қумтўр голд компани»га қарши ҳаракатлари асосида келтирилган зарарни ва харажатларни қирғиз томонга тўлатиб олиш ниятида.

Centerra Gold «Қумтўр Голд Компани» ишхонасини ташқи бошқарувчи тайинланганига қирғиз ҳукумати ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузиб, «конга бўлган назоратни тортиб олди» деб жавоб берган.

Бундан тақари, Centerra Gold «Қумтўр»нинг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук устидан Онтарионинг олий судига арзланган.

Канада компаниясининг аризасида Бўлтурукни Centerra Gold компанияси ҳузуридаги шартномаларни бузгани учун ва «Қирғизистон ҳукумати яқинда Қумтўр конини босиб олгани» учун судга беришгани айтилган.

Centerra Gold компаниясининг президенти Скотт Перри «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг ходимларига 1 июлда мурожаат қилган. Мурожаатда у «Қумтўр»нинг ходимларига «кўп йиллардан бери жон куйдириб ишлаб бергани учун чин дилдан раҳмат айтиб», қирғиз ҳукумати «конни ёлғон маълумот асосида босиб олганини ва ҳамон сўзлашувга рози бўлмаётганини» билдирган.

8 июлда Канада компанияси арбитраж судда қирғиз ҳукуматига қарши қўшимча даъво талабларини қўйганини билдирган.

Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукумати билан «Кыргызалтын»га «олтин конини биргаликда босиб олиб, аввалги инвестициявий шартномаларни бузишгани сабаб» кўрган барча зарар ва харажатлар учун ҳам жавобгарлик қўйган.