Охирги суткада COVID-19нинг янги 1 287 ҳолати қайд этилиб, 11 бемор вафот этди

225

Республика штабининг хабар беришича, 19 июль кунига кўра Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган 11 нафар бемор вафот этган.

Олти ўлим Бишкекда, иккиси Иссиқкўл вилоятида ва бирдан ўлим Ўш, Чуй ва Талас вилоятларида қайд этилган.

Бош штаб маълумотларига кўра, Қирғизистонда  пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган умумий 2186 нафар киши вафот этган.

Шунингдек, охирги суткада COVID-19 1287 нафар кишида аниқланган.

  • Бишкек - 917;
  • Ўш - 19;
  • Чуй вилояти - 96;
  • Ўш вилояти - 11;
  • Талас вилояти - 20;
  • Норин вилояти - 11;
  • Иссиқкўл вилояти - 48;
  • Жалолобод вилояти - 48;
  • Боткен вилояти - 117.

Шу билан Қирғизистонда коронавирус инфекцияси жами 150 316 нафар кишида аниқланган.

Охирги суткада 1289 нафар бемор шифо топиб, касалхоналардан чиқарилди.

19 июль ҳолатига кўра, шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 23 янги ҳолати аниқланди. Пандемия давомида коронавирус 6189 нафар тиббиёт ходимида тасдиқланган, уларнинг 5409 нафари соғайган.