Қайта сайлов. МСК Тўқмоқ ҲСКсининг овозларни қайта санаб чиқиш қарорини бекор қилди

Марказий сайлов комиссияси Тўқмоқ ҲСКсининг барча сайлов участкаларидаги овозларни қайта санаш тўғрисидаги  қарорини бекор қилди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.

18 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда МСКнинг ишчи гуруҳи барча партияларни, сайлов участка комиссияларининг раислари ва кузатувчиларини, шунингдек, Тўқмоқ ҲСК аъзоларининг маълуомтларини тинглади.

«Сайлов участкалари раислари ва кузатувчиларининг маълумотларига асосан, сайловчиларнинг овозларини қўлда ҳисоблаш Тўқмоқнинг барча 20 сайлов учаскасида қонунчиликка мувофиқ  ўтказилганлиги аниқланди», - дея хулоса қилди МСК.

Нима бўлди?

11 июлда Тўқмоқ шаҳрида маҳаллий кенгашнинг депутатларини қайта сайлаш бўлиб ўтди. Сайловнинг дастлабки натижаси бўйича Тўқмоқ шаҳар кенгашига беш партия ўтган: «Бирге-Вместе», «Эмгек», «Асил Мурас-Жаштар», «Патриот Ынтымагы» ва «Эл биримдиги».

Натижада «Бирге-Вместе» — 9, «Эмгек» — 8, «Асил Мурас-Жаштар» ва «Патриот Ынтымагы» 5 мандатдан,  «Эл биримдиги» эса —4 мандат алган.

Шундан кейин, «Эмгек» ва «Асил Мурас-Жаштар» партиялари Тўқмоқ ҲСКсига ариза ёзишган. Мазкур аризада айрим участкаларда сайловчиларнинг овозлари қўлда санашдан ўтмай қолганлигини айтишган.

Натижада, 2021-йилнинг 16-июлида Тўқмоқ ҲСКси шаҳарнинг барча сайлов участкаларида сайловчиларнинг овозларинин қайтадан ҳисоблаб чиқиш бўйича қарор қабул қилган.

Бироқ қайта санаб чиқиш қарори Тўқмоқ шаҳар кенгашининг мандат олган уч партиянинг норозилигини туғдирган. Улар МСКга Тўқмоқ ҲСКсининг қарори устидан ариза ёзишган.

«Эл биримдиги», «Бирге-Вместе» ва «Патриот Ынтымагы» партиялари ХСКнинг қарорини асоссиз деб билдиришган.

Улар аризасида Тўқмоқ ХСКси қарор қабул қилишда шикоятчиларнинг қайта ҳисоблаш ҳақида талабларининг далиллари билан асосларини талабга кўра аниқлашмаган деб кўрсатишган. Бундан ташқари, у кузатувчилар билан сайловнинг бошқа иштирокчиларини маълумот олиш учун чақирмаган.