«Толибон»дан Тожикистонга қочган помирлик қирғизлар Афғонистонга қайтди

227
Сурат: Элвира Султанмурат қизи

Афғонистондан Тожикистонга қочган 345 нафар этник қирғиз 17-18 июлларда юртига қайтарилди. Бу ҳақда «Ховар» нашри Тожикистоннинг МХДҚсига таяниб ёзди.

«Уларнинг шахсий хавфсизлигига Афғонистоннинг ҳукумати кафолат бергандан кейин улар Мурғоб туманига қарашли Қизил-Работ жамоатининг чегара ҳудудидан ўтказилди», — деб билдиришди Тожикистоннинг махсус хизматидан.

Этник қирғизлар 4 мингга яқин мол-ҳайвонлар ва машиналари билан Афғонистоннинг Бадаҳшон ҳудудига қарашли Андемин ҳудудига қайтишди. Помирликлар 13-14 июлларда «Толибон» экстремистик ҳаракати яратган хавф сабаб Тожикистонга қочиб киришган. Чегарани кесиб ўтишда икки чақалоқ ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Тожик ҳукумати қочқинларни Қизил-Работ жамоатининг Чоштепа ва Дуютук ҳудудларига жойлаштирган. Қирғизистоннинг ҳукумати помирлик қирғизларни тарихий ватанига эвакуация қилишни кўзлаган.

Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган миллатлар ташкилотининг қочқинлар бўйича Олий комиссарнинг Марказий Осиёдаги вакиллигига мурожаат қилиб, этник қирғизларни Тожикистондан олиб чиқишга ёрдам кўрсатишни илтимос қилган. Шунингдек қирғиз дипломатлари Тожикистоннинг ТИВига мурожаат қилиб, помирликларни қирғиз-тожик чегарасининг ўтказиш пунктларигача дарҳол ўтишига ёрдам сўраган.

2021 йилнинг май ойидан бошлаб НАТО ҳарбий-сиёсий ташкилотининг кучлари Афғонистондан чиқарилиб бошлагандан кейин мамлакатдаги вазият оғирлашиб бошлаган. НАТОнинг ҳарбийлари Афғонистоннинг ҳукумати билан бирга «Толибон» ҳаракатининг ҳарбийларини тўхтатиб турган.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра, «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг йирик шаҳарларидан ташқари мамлакатнинг 50-70% ҳудудини эгаллаб туради.