Ақсида сел оқизиб кетган беш ёшдаги боланинг жасади топилди

209
Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

Жалолобод вилоятининг Ахси туманида сел оқизиб кетган беш яшар Айдарнинг жасади топилди. Бу ҳақда фавқулодда ҳолатлар вазирлиги 17 июлда хабар қилди.

Маълумотга кўра, ёш боланинг жасади Қорасув дарёси билан Норин дарёсининг кесилишидан топилган. Воқеа жойга борган қутқарувчилар унинг жасадини милиция ходимларига ўтказиб беришди. Айдарнинг ота-онаси бу уларнинг ўғли эканини тасдиқлашган.

12 июлдаги кучли ёмғир натижасида Ахсининг Янги-йўл, Оқ-йўл ҳудудларига сел келиб, саккиз кишини оқизиб кетган. Олти одамнинг жасади шу куни топилган. Икки ярим ёшдаги қизнинг жасади 14 июлда топилган. Сельдан ҳалок бўлганларнинг олтиси бир оиланинг аъзолари бўлишган.

Селнинг оқибатида ҳалок бўлганларнинг оиласига моддий ёрдам кўрсатилган. Олти марҳумнинг оиласига 1 млн 300 минг сом, 12 яшар ўсмир билан беш яшар боланинг оиласига 150 минг сомдан берилган. Бу маблағ президентнинг ва Министрлар кабинети раисининг захира фондидан ажратилган.

Муаллиф: Дилде Шатанова