Қирғизистонда COVID-19дан 10 киши вафот этиб, 1373 янги ҳолат қайд этилди

Республика  штабнинг 18-июлдаги маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 1 373 ҳолати аниқланиб, 10 киши вафот этди.

  • Бишкек шаҳрида — 832;
  • Чуй вилоятида — 163;
  • Баткен вилоятида — 119;
  • Жалолобод вилоятида — 57;
  • Ўш вилоятида — 57;
  • Иссиқкўл вилоятида — 52;
  • Ўш шаҳрида — 45;
  • Талас вилоятида - 25;
  • Норин вилоятида — 23.

Вафот этганларнинг олтиси Чуй вилоятида, иккиси Иссиқкўлда, Норин ва Баткен вилоятларида биттадан қайд этилди. Шунингдек касалликдан  1 103 бемор соғайди.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошланган бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 149 029 кишига етди — уларнинг орасидан 125 161 киши соғайди. Коронавирусдан умумий 2 175 киши ўлди.

Ҳозирда касалхоналарда 4 725 бемор даволанмоқда, 1 437 одамнинг аҳволи оғир. Яна 15 757 киши уй шароитида даволанмоқда.

Бундан ташқари, сутка давомида 43 тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Уларнинг кўпчилиги Баткен вилояти ва Бишкек шаҳридан. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 6 166га етди, улардан 5 373 ходим касалликдан соғайди.