Болалар уйидан тарбияланиб чиққан қиз-йигитларнинг тақдири нима бўлади?

237

Ҳар йили 16 ёшдаги 400-500 ўсмир болалар уйида тарбияланиб чиқади. Ота-онасиз вояга етган болаларнинг деярлик ҳаммасининг борар жойи, доимий иши йўқ бўлади. Улар бошпанага эришиш учун мажбурликдан ҳамма нарсага тайёр бўлишади.

Жанара 15 ёшга тўлганда ўз уйидай бўлиб қолган Ўшдаги болалар уйини ташлаб кетиш вақти келганини тушунган. Унинг ўз оиласи, дўстлари ҳам йўқ бўлгани учун борар жойи номаълум. Орадан саккиз йил ўтгани билан Жанара уйлик ҳам, оилалик ҳам бўлмаган.

Қирғизистонда 138 интернат муассасаси ишлайди, уларда тахминан 12 минг бола тарбияланади. Ҳар йили 9 синфни битириб-битирмай 400-500га яқин ўғил-қиз болалар уйини ташлаб кетади. 16 ёшга тўлиб-тўлмаган ўсмирларни айрим ҳолларда бўлмаса, аслида деярлик ҳеч ким кутмайди.

«Биздин укук» ва «Интербилим» жамоат бирлашмалари болалар уйининг битирувчиларини турар-жой шароитларини ўрганишди. Сўровга кўра, ҳар бир учинчи битирувчи ўқишга ёки ижтимоий бошпаналарга йўлланма олади. Турар-жой масаласини болалар ўзлари ҳал қилишга мажбур бўлишади.

Жанара 15 ёшида Ўшдан Бишкекка келган, пойтахтда уни болалар уйининг битирувчилари учун мўлжалланган ижтимоий уйга қабул қилишган. Бу ерда яшаши учун ўсмир ўқиши керак бўлган: Жанара сартарошлик касбини танлаган. Қисқа муддатли ўқишдан ўтгандан кейин яна кўчада қолиб, вояга етмаган бўлишига қарамай ишлашга мажбур бўлган. Энага, официант — қисқаси қаерга ишга олса, ўша ерда ишлаган. Энг муҳими турар-жойнинг ижарасини тўлашга пул топилса бўлди.

Таҳлилларга кўра, ҳар бир учинчи битирувчи мустақил ижарага уй олиб яшайди. Бироқ барча шароити бор уйда яшашга ҳар бир ўнинчисини имкони бўлади. Кўпроқ ёшлар четроқ жойлардаги хусусий секторга жойлашади — бу шаҳар ичидаги уйларга қараганда арзон.

Жанара шундай уйларнинг бирига чиққан. Уйнинг эгаси Жанарага 1 500 сомга хонадан кичикроқ койка беради, хонада ундан бошқа яна уч қиз яшайди.

Ҳеч қандай шароити йўқ. «Бари бир ошхонадан, бир ҳожатхонадан фойдаланади. Хонадан чиқсанг эшик, — деб хотирлади у. — Суви ҳовлида эди, муздек иситишга тўғри келади. Уйни иситиш воситаси билан иситар эдик. Қишда бу ерда яшаш қийин эди. Розеткалар куйиб кетар эди, сабаби хонада ҳамма [электр иситгичлардан] фойдаланарди. Шу ерда, хонанинг ичида плиткада овқат қилардик. Ошхона биринчи қаватда эди, у очиқ бўлиб, совуқ эди».

Уй муаммоси сабаб болалар уйининг битирувчи қизлари ёш бўлишига қарамай, эркаклар билан яшашга мажбур бўлишади дейди Жанара. Ҳеч қандай ёқтириш туйғусисиз, йигитнинг уйи бўлса етарли. Бу улар учун «қулай овқат». Билим олмаган қизлар борар жойи йўқ бўлгани сабаб «ҳеч қандай жавобгарлик олмай» бола туғишга ҳам тайёр бўлишади. Қирғиз жамоатчилиги никоҳсиз бирга яшаганларга салбий муносабатда бўлгани билан бу қизларни ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқ.

Жанарани турмушга чиққиси келмайди, у ҳеч кимга қарам бўлмасам дейди. Бироқ ҳозирча таътильда тўлиқ ишлай олади.

«Мен «Бир соатлик она» агентлигига ишга жойлашдим, — деб айтиб берди Жанара иши ҳақида. — Стажировкадан ўтмаслик учун ўзим таниган одамларга ишлаяпман. Агар овқат пишириб, болаларнинг кийимларини дазмоллаб, йиғиштирадиган бўлсам бир кунга 800 сомга яқин, агар болани қарасам — 500 сом оламан».

Жанара театр ва кино актрисасига ўқияпти. «Ўқишни битирсам, касбим бўйича ишлайман, — деб орзу қилади у. — Уй, машина олиб, кейин турмушга чиқаман». Аслида театрда уй сотиб олиш учун пул топмайсан, дейди Жанара: «Театрчилар оз топишади. Бироқ актёрларнинг ёрдами билан бошловчи ёки тамада бўлиб ишласа бўлади». Кинода Жанаранинг тажрибаси кам. «Битта кинода суратга тушганман, бироқ тақдимоти ўзимга ёқмади. Ўқитувчимиз ҳозирча кинога тушишни тақиқлади», — дейди у.

Жанара ҳозир ўқишни тугатмаган, шу сабаб ётоқхонада яшайди. У бир хонада беш қиз билан туради.

Болалар ҳақидаги кодексга кўра, етимлар 16 ёшдан бошлаб навбатсиз уй олишга ҳақли. Бироқ битирувчиларнинг 5%га яқини ўз ҳуқуқларини билади.

Уй ёки ер участкасини олиш учун Жанара олдин навбатга туриши керак. Яқинда у мерияга кириб, ариза ёзиб, ҳужжат топшириш учун атайлаб Ўшга борган. Бироқ уй ёки ер олиш процедурасини тўлиқ тушунмайди.

«Ўш мериясига бордим, у ерда бир киши ўтирибди, қўриқчи шекилли, — дейди мерияга бўлган биринчи сафарини айтиб. — «иккинчи қаватга чиқ» деди. Чиқдим, анкета тўлдирдим. «Уй олишга навбатга турмоқчиман» дедим. Бироқ навбатга қўйишмади, сабабини билмадим».Жанара шу билан Ўш мериясига бормаган. Сабаби йўл узоқ ва йўл ҳақи қиммат. У камида уй олиш ҳуқуқига эга бўлиши учун нима қилиш кераклигини билишни истайди, бироқ кимдан ва қаердан сўрашни билмайди.

Шу болалар уйининг яна бир битирувчиси Фатиманинг* (қаҳрамоннинг илтимоси билан исми ўзгартирилди) иши ўнгидан келган. Унга Ўш мерияси квартира совға қилган. Бироқ уч нотаниш киши яшашга тўғри келади — улар ҳам болалар уйининг битирувчилари.

«Тўрт битирувчига квартира беришди: менга ва уч болага. Уларнинг иккиси ака-укалар, бироқ менга қариндош эмас», — деб тушунтирди Фатима. У совғага олган уйда яшагиси келмайди. «Ўғил болалар билан икки хонали квартирада кимни яшагиси келади?» — деб савол берган у.

Фатима қувонса бўлади: унинг квартираси «Лотос» болалар уйининг 20 йиллик тарихида мерия ажратган биринчи уй бўлди, деб «Клооп»га болалар уйининг собиқ директори айтиб берди.

Болалар уйининг тарбияланувчилари учун бир касбнинг эгаси бўлгунча вақтинча бўлсам ҳам бошпана олишнинг биргина йўли бор. Бунинг учун талабаларга ётоқхона ва стипендия берувчи касб-техника ўқув юртларига ёки курсларга топшириш керак. Бироқ бундай шароит айрим ўқув юртларида бор, улар абитуриентлар орасида машҳур эмас.

«Болалар уйининг битирувчиси истаган касбини танлай олмайди, — деб тушунтиради «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилувчилар лигаси» жамоат фондининг директори Назгул Турдубаева. — Бола вақтини ўзига ёққан эмас, унга таклиф қилинган ўқув юртидаги ўқишга сарфлайди. Уни ўқитишган касб бозорда бозорда доим рақобатга бардош беравермайди. Бу бошқа яхшироқ таъминланган болалар билан бир хил шароитда эмаслигидан хабар беради».

Ҳуқуқ ҳимоячилари Бишкек ва Ўш шаҳрининг муниципал органлари шу шаҳарларида яшаган, уй—жойга муҳтож етим болалардан хабар олмай ва уларнинг сонини ҳам билишмаганини аниқлашди. 1991 йилдан бугунги кунгача етимларга фақат 8 уй берилган.

Бишкек мериясининг маълумотига кўра, бугунги кунда уй олиш учун навбатда 88 етим бола туради. 2020 йилгача уларга уй берилмаган. Бироқ ўтган йили амалдорлар навбат кутганларга 7 уй топиб беришган. «Клооп»га мериядан болаларга давлат «эгасиз» деб топган уйлар ва бошқа квартиралар берилади деб тушунтиришди. Бироқ олдин уларни аниқлаб, балансга қўйиб, кейин хусусийлаштирса бўлади.

Квартирага эга бўлиш учун етим болалар олдин уй-жойга навбатда туриши керак — муниципал администрацияга (ҳокимият, мэрия), ўзи яшаган ёки вақтинча яшаётган ҳудуднинг турар-жой коммунал хўжалик бўлимига ариза билан мурожаат қилиш керак. Бироқ олдин ҳужжатларни йиғиш керак:

  • кўчмас мук йўқлиги ҳақида маълумотнома — давлат рўйхатга олиш хизматидан олинади;
  • яшаган жойидан маълумотнома — ҳудудий бошқарма ёки уй қарашли компания беради;
  • уйни ёки ер шартини қараш ҳақида акт — уларни уй бошчиси ёки кварталний етим қаерда, кўп хонали ёки шахсий уйда яшашига яраша тузади.

Ҳужжатлар тўплами қўшилган аризани комиссия кўриб чиқиш, бир ой ичида қарор чиқаради. Агар қарор ижобий бўлса, ариза берувчи рўйхатга олинган куни ва навбат рақами ёзилган хат турида жавоб олади.

Муаллиф: Саадат Тологонова