Бишкекнинг Биринчи май туман суди 15 июлда БААУнинг собиқ президенти Эндрю Качинсни гиёҳванд моддани тайёрлаш иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Кабар» давлат ахборот агентлиги билдирди.
Маълумотга кўра, суд Качинсни икки модда бўйича айбсиз деб топди — «Сотиш мақсадисиз унча кўп бўлмаган миқдорда гиёҳванд моддаларини ноқонуний тайёрлаш» ва «Божхона чегараси орқали олиб ўтишда махсус қоидада қаралган буюмларни олиб ўтиш». Бу моддалар бўйича Качинс жиноят белгилари йўқлиги сабаб оқланди.
Шунингдек, БААУнинг собиқ президенти Маъмурий кодекснинг бошқа моддаси — «Гиёҳванд моддаларни ва психотроп воситаларни оз миқдорда, сотиш мақсадисиз ноқонуний тайёрлаш» моддаси бўйича айбдор деб топилди. Натижада суд 60 минг сом жарима тўлаш қарорини чиқарган.
Ҳукм кучга киргандан кейин Качинс Қирғизистондан АҚШга чиқарилади бироқ 24.kg нашрининг маълумотида давлат айбловчиси Качинсни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиб, 90 минг сом жарима тўлаш жазосини сўраган.
24.kgнинг маълумотига кўра,. Давлат айбловчиси йиғин вақтида Качинснинг уйидан гашиш топилганини айтган. Качинс эса гиёҳванд модда унинг уйида бўлганини, ўзи гашишдан фойдаланмаслигини ва «уни ташламоқчи эканини» қўшимча қилган.
Качинснинг иши
Эндрю Качинс 2021 йилнинг апрель ойининг охирида ИИВга сўроққа чақирилган. Унда муассасанинг матбуот хизмати у гиёҳванд модда воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадисиз тайёрлашда гумон қилинаётганини айтган.
ИИВнинг маълумотига қараганда, 2021 йилнинг 11 мартида божхона хизмати Дубайдан БААУга, Эндрю Качинснинг номига юборилган жўнатмагани қўлга киритган.
«Қўшимча ҳужжатларда жўнатманинг ичида қоғозлар, аниқроғи ҳужжатлар борлиги кўрсатилган. Бироқ амалда елим халталарга ўраб солинган сариқ ва оқ рангли таблеткалар, кўк ва қизғиш рангдаги капсулалар бўлган», — деб билдирган ИИВ.
12 мартда ИИВнинг тергов хизмати томонидан «Гиёҳванд моддаларни, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси бўйича судгача текширув бошлангани айтилган.
Тергов вақтида таблеткалар билан капсуланинг таркибида психотроп моддалар борлиги маълум бўлган. Кейин махсус хизмат Качинснинг уйини ва автомашинасини тинтув қилган. 9 июнда Качинс БААУнинг президентлик хизматидан кетгани ва оиласи билан бирга бўлиш учун АҚШга қайтишга қарор қилгани маълум бўлган. У «кутилмаган ва ҳайратланарли» уни хизматдан бош тортишга мажбур қилганини қўшимча қилган.