Қуролли жанжалда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларига Бишкекдан хонадон берилди

205

Жамоат арбоби Ассол Молдокматова апрелнинг охирида Тожикистоннинг ҳарбий агрессиясидан ҳалок бўлган уч чегарачининг оиласига президент Садир Жапаровнинг номида квартира берилганини маълум қилди. Президентнинг матбуот хизмати бу маълумотни «Клооп»га тасдиқлади.

Молдокматованинг айтишича қурбон бўлган чегарачи Бекзод Юлдашевнинг оиласига ва уч боласига Бишкекдан уч хонали квартира берилди Юлдашев «Бўри» отрядининг прапоршиги бўлган.

«Президент Бекзоднинг аёли Гулхаёга уйнинг калитини топширди. Бу ҳақда у менга кечда маълум қилди. Бу жуда ҳам яхши, сабаби у унинг аёли билан уч боласининг ҳаётини анча енгиллаштиради», — деб ёзди Молдокматова.

Бундан ташқари, «Бўри» отрядининг ҳалок бўлган ҳарбийлари Нурсултан Манасбек ўғлининг ва Эсентур Кубаничбековнинг оиласига ҳам Бишкекдан бир хонали уч берилди.

Ҳарбийлар 29 апрелдан 1 майгача давом этган тожик аскарларининг ҳарбий агрессиясидан ҳалок бўлган. Қуролли тўқнашувда умумий 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 12 ёшли Мадина Рахматжанова ва 4 ёшли Абидин Турсунбаев ҳам бор.

Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик аскарларнинг ҳаракатини «ҳарбий агрессия» сифатида баҳолаб, 2 майда чегарадаги можаро бўйича 11 жиноий иш қўзғалганини маълум қилган. Шунингдек, назорат органи Қирғизистон ҳарбийларини ҳимоя қилиш мақсадида қуролдан фойдалангани таъкидланган.