Янги Конституция муаллифларидан бири Жапаровга маслаҳатчи бўлди

190

Президентнинг матбуот хизмати 16 июлда Садир Жапаровнинг буйруғи билан Бекбосун Бўрубашов давлат раҳбарининг маслаҳатчиси бўлиб тайинланганини хабар қилди.

Бўрубашев ҳақида нималар маълум?

Бекбосун Бўрубашев — Қирғиз-рус Славян университетида халқаро ва конституциявий ҳуқуқ кафедрасининг етакчиси, юридика фанлари доктори, тарих фанлари номзоди, профессор.

2020 йилнинг октябрь воқеаларидан кейин ўлкада ҳукумат алмашганда Бўрубашев Конституциявий кенгаш раиси бўлиб тайинланган. Кенгаш бош қонуннинг янги версиясини ишлаб чиққан.

Бир қанча депутатлар ва экспертлар бу кенгашни ноқонуний эканини кўп марта айтишган. Конституциявий кенгаш 100дан ортиқ одамдан иборат бўлиб, унинг таркибига президент Садир Жапаровнинг ҳамфикр ва сафдош одамлари кирган. Бундан ташқари, манасшунос, анъанавий таълим ва қирғизларнинг маънавий олами бўйича мутахассислар бор.

Бўрубашев суҳбатларнинг бирида янги Конституцияни беш юрист билан бирга 2006 йили ёзганини айтган. Кейин бу маълумотни Садир Жапаров ҳам тасдиқлаган. «7-каналга» берган интервьюсида Бўруашевнинг Конституцияни «отаси» ва «оталарининг» сони бўйича айтганларини қисман тасдиқлаган.