Энди вилоят етакчилари тўғридан-тўғри президентга бош эгади

216

Президент Садир Жапаров 16-июлда «Қирғиз Республикаси Президентининг вилоятдаги мухтор вакили ҳақидаги» фармонни имзолади.

Президент аппаратининг матбуот хизмати таъкидлашича, ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакиллар институти президентнинг мухтор вакиллари институти бўлиб қайта тузилади.

Маълумотда бу давлат бошқарувини самарали бўлиши учун қилинди деб айтилади.

Энди ҳукуматнинг мухтор вакиллари ижройи ҳукуматини бошқарган президентга, министрлар кабинетининг раисига тўғридан-тўғри итоат қилади.

Министрлар кабинетига бир ой ичида президентнинг мухтор вакиллар аппаратининг штат кетма-кетлигии билан тизимини тасдиқлаш топшириғи берилди.

Президентнинг фармони эълон қилинган кундан 7 кун ўтиб кучга киради.