ЖССТ дунёда COVID-19нинг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди

221

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Аданом Гебреисус 14 июлда дунё ҳозир COVID-19нинг учинчи тўлқинининг биринчи босқичида эканини эълон қилди.

У дунё бўйича яна COVID-19дан вафот этганлар билан касаллик юқтирганлар кўпайганини билдирди.

“«Дельта» («Ҳиндистоннинг») варианти ҳозирда 111дан ортиқ ўлкада бор. У яқин орада бутун дунёни қоплаган, устуворлик қилувчи штамм бўлиши кутилмоқда. Балки ҳозир энг асосий штаммга айлангандир», — деб билдирди ЖССТнинг бошчиси.

Унинг айтишича, «дельта» штамм дунёда коронавирусни юқтириш ва ундан вафот этганларнинг сони кўпайишининг асосий сабаби.

ЖССТ бошчисининг фикрича, COVID-19 касаллигини қайта кучайиши «ижтимоий борди-келдини кўпайиши ва мобиллик» билан боғлиқ. Бундан ташқари, у «вакцинани бўлиштиришдаги глобал тенгсизликка ва умрни сақлаш қолишда ҳаммага бир хил имкониятлар қаралмаганидан» шикоят қилди.

«Бу тенгсизлик пандемияни иккинчи марта пайдо қилди: вакцина олишга имкони йўқлар давлатлар чекловларни бекор қилиб, қайта қучоғини очди, бироқ эмланмаган гуруҳлар учун хавф юқорилигича қолмоқда. Вакцина олишга имкони йўқлиги сабаб дунё аҳолисининг кўп қисми инфекцияга бардошсиз бўлиб, вируснинг кучига таслим бўлмоқда», — деб таъкидлади ЖССТнинг бошчиси.

У кўплаган давлатлар ҳамон вакцина олмаганини, кўпида препаратлар етарли эмаслигини таъкидлади.

«COVAX ишлай олади, бироқ унинг масштаби ҳамон кичик: 100 миллиондан бироз кам доза юборилди. Мен ҳар бир давлат аҳолисининг камида 10% сентябргача, 40% шу йилнинг охиригача ва камида 70% келаси йилнинг ярмигача эмлашдан ўтиши кераклиги деган таклифни киритмоқчиман. Бу режаларни амалга ошириш учун 11 миллион доза вакцина керак бўлади», — деб билдирди Гебреисус.

Қирғизистонда эмлаш

Ҳозир Қирғизистонда COVID-19га қарши икки вакцина бор: русларнинг «Спутник V» ва хитойларнинг Sinopharm. Иккиси ҳам фуқаролар учун бепул. Қирғизистондаги эмлаш кампанияси 2021 йилнинг 29 мартида бошланишига қарамай, жуда суст бормоқда.

Ўлкада эмлаш кампанияси ночор бораётганини аввалроқ министрлар кабинетининг бошчиси Улукбек Марипов айтган. 24 июнда у соғлиқни сақлаш вазирлигини препаратларни олиб келиш ва шартномаларни тузиш бўйича ишларни чўзаётгани учун танқид қилган.

«Эмланганларнинг фоизи жуда паст, хавфли бўлаётган 2 млндан ортиқ фуқароларни эмлаш керак», — деб билдирган у.

Эмлаш бўйича кўрсаткичлар паст бўлаётганда ўлкада коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, касаллик юқтирганларнинг сони кескин ошаётгани кузатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 15 июлда вакцинанинг биринчи дозаси 157 мингдан ортиқ одамга қилинган — бу ўлка аҳолисининг 2%га етмагани.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 144 958 ҳолати қайд этилган. 2 143 киши кўз юмган.

Жон Хопкинс университетининг маълумотига кўра, дунёда коронавирус касаллиги бошлангандан бери умумий 188 миллиондан ортиқ одам касалланди. Касалликка чалинганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда кўп бўлмоқда.

Бундан ташқари, пандемия бошлангандан бери коронавирусдан 4 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлган.