Республика штаби 15-июлда ўлкада коронавируснинг 1 334 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 33 тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 702 (олти ходим);
- Чуй вилоятида — 228 (етти ходим);
- Боткен вилоятида — 118 (15 ходим);
- Жалолобод вилоятида — 79 (бир ходим);
- Ўш вилоятида — 67 (бир медик);
- Иссиқкўл вилоятида — 49;
- Ўш шаҳрида — 47 (икки ходим);
- Норин вилоятида — 24 (бир ходим);
- Талас вилоятида — 20.
Ўтган суткада 1 1 63 бемор соғайиб, 11 киши вафот этди — уларнинг олтиси Бишкек шаҳрида, иккиси Талас вилоятида, Чуй, Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятларида биттадан.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 146 292га етди. Касалликдан 122 923 бемор соғайиб, 2 154 киши вафот этди.
Бугунги кунда 4 863 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасида 216 кишининг аҳволи ўта оғир. Бундан ташқари, 15 159 киши уй шароитида даволанмоқда.