Инанди ўғирлангани йўқ, судга ўтказилди. Қирғизистоннинг мустақиллигига дарз тушгани йўқ — Туркиянинг элчиси

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Ахмет Садик Доган VB.kg нашрига берган интервьюсида Орхан Инандининг фаолияти ва унинг ўғирланиши ҳақида айтиб берди. Унинг айтишича, Туркия Инандини уч йил олдин экстрадиция қилишни талаб қилган.

«У қуролли террористик ташкилотни тузиш ва бошқаришда айбланган. Биз Қирғизистон ҳукуматига ўша вақтда у Туркиянинг фуқароси эканини айтганмиз. Мен ҳозир бўлаётган воқеаларга ҳайрон қилдим», — деди у.

Доган Бишкекда Инандини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтган, уни ўғирлаш деб айтиб бўлмайди.

«У Туркиянинг миллий разведкаси томонидан чет ўлкада ўтказилган операциясининг натижасида қлга олиниб, Туркиянинг судига ўтказиб берилди. Менимча “ўғирлаш” деган — тўғри эмас. Тўғри сўз — қўлга олиш ва судга ўтказиш. Шунингдек Қирғизистоннинг мустақиллигига зарар етмаган. Агар сизларнинг 251 фуқароингиз Қирғизистонда террористик акт натижасида ҳалок бўлса, унда сизлар буни уюштирган ташкилотнинг аъзоси бўлгани учун изланган одамни Қирғизистонга олиб келиб, судлагингиз келардида, тўғрими?» — деди элчи.

Унинг айтишича, Инанди Туркияга Қирғизистонда фуқаролик олганини, уни сақлаб қолиш учун хабар бермаган.

«2001-йилдан бошлаб бугунги кунгача Қирғизистонда ФЕТОнинг етакчиси қатори ҳаракат қилган. 2017-йилдан бошлаб “ФЕТО” ташкилотининг лидери Фетхуллах Гуленнинг топшириғи билан ФЕТОнинг Марказий Осиёдаги етакчиси бўлган.

Қирғизистонда юрганда у доим “ФЕТОнинг” бошчиси Гуленнинг Пенсильваниядаги штаб-квартирасига бориб турган. Охирги марта у ерга шу йилнинг март ойида бориб, Гулендан топшириқларни олган. У мазкур ташкилотнинг Мустафа Озжан, Нажи Тосун ва Барбарос Кожакурт деган катта етакчилари билан ҳам алоқада», — деди Доган.

Унинг айтишича, Пенсильваниядан олган топшириғига кўра, Инанди террористик ташкилотнинг қочқин аъзолари Қирғизистонда қолиб, қирғиз паспортларини ноқонуний олишига «ёрдамлашган».

«Шундай қилиб “ФЕТОнинг” 25 олий мансабдор аъзоси, уларнинг орасида Мустафа Озжан ва “Азия” банк бошқармасининг собиқ раиси Али Челик шу паспортларни олишган. [...] У оддий одамларни алдаб, уларнинг маблағларини ифлос мақсадларда фойдаланиб Марказий Осиёда ишлаган. Орхан Инанди террористик ташкилотга олдин ўқитувчи кейин билим бериш муассасаларининг етакчиси сифатида кириб Туркиянинг обрўсига зарар кўрсатди», — деди Доган.

Элчи «ФЕТО»нинг аъзолари томонидан Қирғизистонда очилган таълим масканлари ва нотижорий ташкилотлар сиёсатга таъсир қилишни кўзлайди деб ҳисоблайди.

«Билим бериш муассасалари террор ташкилотни оддий халқнинг кўзига легитимлаш учун керак. Одамлар буни билмайди, уларни ташкилотнинг ички тузилишини билишга имкони йўқ. ФЕТО террор ташкилоти ўзлари очган тизимлар орқали янги аъзоларни жалб қилишни кўзлайди. Улар яшаётган ўлканинг сиёсатига таъсир қилишни исташади», — деди Доган.

Унинг айтишича, 2007-йилдан 2015-йилгача Гуленнинг тарафдори 3,6 млн доллар ўтказган. Бу маблағ «“Вефа” савдо марказидан чиққан». Шунингдек унинг сўзига қараганда, «ҳисобланган миллионлаган солиқлар Қирғизистонда тўланган эмас».

Элчи Гулен террорчиликда айбланиб, Туркияда қидирув эълон қилинганини қўшимча қилди.

«“Озгюн Иншаат Таахют ве Тижарет” акционерлик жамиятининг суд текширувлари тўрт йилдан бери давом этади, охирги қарор чиқмаган.

Тўрт йилдан ортиқ вақтдан бери товламачилик, солиқдан қочиш жиноий ишлари бўйича ҳеч қандай жилиш йўқ. Адвокатлар эса барча маълумотларни ва далилларни тўплаб беришган», — дейди элчи.

Орхан Инандини ўғирланиши

«Сапат» билим бериш муассасасининг президенти Орхан Инанди 31 майда Бишкекда бедарак йўқолган. Қирғизистонда у бир ойдан ортиқ қидирилиб, бошқа давлатларда ҳам Интерпол орқали изланган.

Бироқ унинг қаердалиги 5 июлда Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган ўзи Инанди Туркияга махсус операция асосида олиб келинганини билдирганда маълум бўлди.

Унинг айтишича, Туркиянинг миллий разведка хизмати (МИТ) «террористик ташкилотнинг мансабдор аъзосини» ушлаб, Туркияга олиб келган. Шунингдек мазкур махсус операциянинг асосида Туркияга 100дан ортиқ одам етказилганини билдирган.

«Сапат» билим бериш муассасалари Туркиянинг диний олими Фетхуллах Гуленнинг ФEТО ҳаракати билан боғланади — у Туркияда террористик деб топилган.*ФЕТО — туркчадан ўгирганда «Фетхуллахнинг террористик ташкилоти» деб аталади. Туркия 2016-йили бу ташкилотни ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилди деб айблаб, Гулен тузган муассасаларни террористик деган.

Орхан Инандининг адвокати Халил Ибрагим Йилмаз «Азаттык»қа интервью бериб, «Сапат» мактабининг президенти Бишкекда қирғиз миллатидаги уч киши томонидан ўғирланганини, Инанди уларни аввал кўрмаганини айтган.

Йилмаз Инанди айбини тан олмаганини ва тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганини айтган. Шунингдек, ўзининг Қирғизистондаги фаолияти ҳақидаги саволларга очиқ жавоб берган. У Инандига ҳозирча айб қўйилмаганини таъкидлаган. Тергов яна уч ой давом этади.

Адвокат Орхан Инандининг сўзига таяниб, унга нисбатан қийноқлар бўлмаганини айтган.

«Қирғизистондан ўғирланганда тан жароҳати етказилган. Туркияда унга руҳий босим ўтказилгани билан бироқ калтаклаб тан жароҳати етказилмаганини айтди», — дейди Йилмаз.

У 12-июлда Инандини махсус хизматдан Анқарадаги Синджан қамоғига ўтказилганини қўшимча қилган.

Қийноқ бўлаётганини Инандининг аёли — Рейхан Инанди айтган.