Президент Садир Жапаров 26 июнда «Нотижорий ташкилотлар ҳақида»ги қонуннинг муҳокамага сабаб бўлган тузатишларига қўл қўйди. Қонунга кирган тузатишлар давлат «Эркин Тоо» газетасида берилган.
Шунингдек, президентнинг сайтидаги қўл қўйилган қонунлар бўлимида ҳужжат ҳозирча эълон қилинмаган. Парламент депутатлари қонун лойиҳасини 17 июнда учинчи ўқишда маъқуллашган.
Бу нимани англатади?
Қонунга киритилган янги ўзгартиришлар барча тижорий бўлмаган ташкилотларни (ТБТ) иши ҳақида ҳисоб беришга, бухгалтерлик ҳужжатларини, банк ҳисобларини, ташкилотларнинг мулки ва ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳам бериш мажбуриятини юклайди.
Жапаровнинг имзолаган тузатишларига кўра, ТБТнинг очиқлиги ҳақида 17-модда ҳам икки пункт билан тўлдирилган. Энди ТБТлар давлат органларига даромадларининг миқдори ва тизими ҳақида ҳисоб бериб туриши керак.
«Шунингдек нотижорий ташкилотларнинг миқдори ва тизими, ташкилот мулкининг миқдори ва таркиби, унинг харажатлари ҳақидаги маълумотлар давлат тижорий сирнинг предмети бўлолмайди», — деб айтилади ҳужжатда.
Кризис вақтида нодавлат ташкилотлар назоратини кучайтиришни кимлар нима учун таклиф қилмоқда?
Шу билан бирга қайтариқсиз асосда маблағ олган тижорий бўлмаган ташкилотлар ҳар йили 1 апрелгача солиқ хизматининг сайтига ўтган йилги даромад манбалари, уларнинг сарфланиши бўйича маълумот жойлаштириши керак.
Шунингдек, қонунга кирган тузатишларга кўра, ТБТлар сотиб олган, фойдаланган ва бошқа шахсларга ўтказиб берган мулклари ҳақида маълумот бериб туриши керак. Маълумот жойлаштиришнинг формаси билан тартибини министрлар кабинети аниқлайди.
Шунингдек бу пунктлар давлат ва муниципал муассасаларнинг тижорий бўлмаган ташкилотларига алоқаси йўқ.
Тузатишларни ким таклиф қилган?
Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси депутат Бактибек Райимкулов. Унинг фикрида, бу қонун амалга ошса, «қирғиз давлатчилигини бошқа ўлкаларнинг аралашувидан ҳимоя қилиб, халқнинг урф-одати ва маданиятини сақлаб қолади.
Шу билан бирга, депутатнинг тўрт йил ичидаги расмий декларациясига таянсак, қарамоғида 72 кв метрлик квартираси бор. 2017 йилгача декларацияда 1989 йили чиққан «Мерседес Бенс» русумидаги машинасини кўрсатиб келган.
2020 йилнинг февралида депутат суҳбатларнинг бирида 2011 йили чиқарилган Lexus LX 570 русумидаги янги машина сотиб олганини айтган. Бундай машинанинг нархи ҳолатига қараб 30 мингдан бошлаб 40 минг АҚШ долларигача. Бироқ бу автомашиналарнинг энг арзонини нархи ҳам Райимкуловнинг 2018 йилдаги бир йиллик даромадидан анча кўп.
Фирмалар, қора мол, кўпкари. Нодавлат ташкилотлардан ҳисоб олгиси келган депутат Райимкуловнинг бойлиги
Қонунни қабул қилиш қандай оқибатларга олиб келишини аввалроқ халқ вакили Дастан Бекешев ўзининг телеграм-каналида айтган. Унинг фикрича, маълумотни кўчириш ва тижорий сирнинг умуман йўқ бўлиши қирғизистонликларга таъсир қилади.
«Демак донорлик ёрдамлар қисқаради, ишсизлик кучаяди — бу секторда жуда кўп фуқароларимиз ишлашади. Бу ачинарли, бизнинг депутатлар фойдали нарса ишлаб чиқмай, аксинча ишсизликни кучайтиришмоқда. Бахтга қарши шундай бўлмоқда», — деган у.