Баткен: Чегара жанжалида жабрланганларнинг бир қисмига товон тўланмоқда

210
Баткен вилояти, Максат қишлоғи. Қуролли можародан сўнг уйидан биринчи марта хабар олгани келган она. Сурат: Айбике Адилет қизи/Kloop

Баткенда тожик ҳарбийларининг қуролли агрессиясидан қурбон бўлган 27 кишининг оиласига ва жароҳатланган 67 турғунга компенсация тўлаб берилди. Бу ҳақда министрлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари Айбек Жунушалиев билдирди.

Унинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг оиласига 1 миллион сомдан, жароҳатланганларга эса 50 минг сомдан 100 минг сомгача компенсация тўлаб берилди — бу ҳужжатларни тўлдириб, тегишли процедурадан ўтган фуқаролар ва оилалар.

Компенсация тўлаб бериш учун умумий бюджетдан 51 миллион сом ажратилгани айтилди. Шунингдек министрлар кабинети жанжалда келтирилган зарарнинг умумий миқдори 1 миллиард 305 минг сом деб ҳисоблаган.

29-30-апрелда Баткен вилоятида тожик ҳарбийларининг қуролли агрессияси сабаб 189 киши жароҳатланиб, 36 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек турғунларнинг 136 уйи ва 84 объект ёқилган — унинг орасида уч чегара заставаси бор.

Қирғиз ҳукумати Баткен вилоятидаги чегарага яқин қишлоқларда қайта тиклашга 700 млн сом ажратган. Унинг 500 млн соми ижтимоий объектларни қуришга сарфланади. Шу билан бирга ҳукумат жабрланганларнинг оилаларига уй қуриб бериш мажбуриятини олади, бироқ уларнинг ўғирланган молларига жавоб бермайди.