Оммавий ўчириш бўлмайди, янги тарифлар 1-сентябрдан бошлаб кучга киради— энергетика вазирлиги

250

Энергетика ва енгил саноат вазирлигининг вакиллари 6 июлда Sputnik Қирғизистон агентлигининг матбуот марказида анжуман ўтказишди. Унда электр энергиясига бўлган янги тариф ҳақида сўз бўлди. Улар келаётган иситиш мавсумида оммавий ўчиришлар бўлмаслигини айтишди.

Янги тарифлар ҳақида

Ўтин-энергетика комплексини изга солиш бўйича давлат агентлигининг директор ўринбосари Миргул Айдарованинг айтишича, энергетика вазирлиги янги тарифларни 1 августдан киритишни режалаштирган, бироқ кейин 1 сентябрга жилдирган.

«Биз бугунги кунда бироз кечикяпмиз. Агар 15 июлда жамоатчилик муҳокамаси тугаса, бизга уни ҳукуматга киритиш, барча вазирлик ва муассасалар билан келишиш учун тўлиқ бир ой вақт керак. Шунда тахминан 15 августда министрлар кабинетининг қарорини оламиз. Ортдаги сана билан киритолмаймиз, 1 сентябрдан бошлаб киритишни режалаштиряпмиз [тарифни оширишни]”, — деб билдирди у.

Оммавий ўчиришлар бўлмайди

Энергетика вазирлигининг Электроэнергетика бошқармаси раҳбари Марат Жээнбеков матбуот анжуманида келаётган иситиш мавсумида оммавий ўчириш бўлмайди деб ваъда берди, бироқ шунга қарамай иситишда энергиясидан камроқ фойдаланишга чақирди.

«Биз гидроэлектростанцияларни имкони борича ишлатамиз, шу сабаб оммавий ўчиришлар бўлмайди. Қолаверса ИEМ максимал қувват билан ишлайди. Ёз мавсумида Бишкек ИEМни 160-180 мегаватт соатга оширдик, бу ҳали умуман бўлмаган. Биз ёзда 50-60 мегаватт фойдаланган эдик», — деди у.

Жээнбековнинг айтишича, электр энергияси танқислигидан бу йил қўшни давлатлар билан шартномалар имзоланган. Бу шартномалар асосида Қирғизистонга тахминан 1.65 млрд кВт/соат электр энергия келади.

Қозоғистон 900 млн кВт/соат, Ўзбекистон — 750 млн кВт/соат электр энергиясини беради. Жээнбеков таъкидлашича, бу импорт ёки сотиб олиш эмас, «товар алмашиш асосида ресурс билан таъминлаш».

«Энергересурсни биз 2021 йили, 2022 йилнинг биринчи кварталида оламиз. 2022-2023 йиллари қайтариб берамиз. Бизнинг тахмин бўйича 2022 йилдан бошлаб Қирғизистонда сувнинг миқдори кўпаяди, демак бизда электр энергиясини тўлаб бериш имкони пайдо бўлади», — деди у.

Амалдор иситиш мавсумига тайёргарлик асосида ГEС, ИEМ, подстанция, электр ўтказиш линияларида ва агрегатларда энергокомпаниялар томонидан бошланган таъмирлаш ишлари бораётганини ҳам айтди.

Электр энергияси учун тарифлар

Ҳозир абонентлар агар ойига 700 кВт/соатгача фойдаланса, 1 кВт/соати учун 77 тийиндан тўлашади. Бу чекловдан ошганда ҳар бир киловатт учун улар 2 сом 16 тийиндан тўлашади.

Бироқ ҳукумат электр энергиясига бўлган тарифни ўзгартирмоқчи. 15 июнда энергетика вазирлиги ўлкада электр энергияси, иссиқлик ва иссиқ сувнинг тарифини оширишни таклиф қилган.

Аҳоли учун тарифларни «электр энергияси учун ҳисобларга тўлашда аҳолининг кутилмаган иқтисодий қийинчиликларга дуч келишини олдини олиш мақсадида» секин-асталик билан кўтариш таклиф қилинмоқда.

Аҳоли учун 1 сом 9 тийин миқдоридаги ягона тариф ўрнатиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга ҳукумат тоғли ҳудудда яшаган турғунлар учун қиш, ёз фаслида ҳам чекловлар бўлмайди. Сув танқислиги сабаб аҳолининг асосий қисмига қиш фаслида 1000 кВт/ соат лимит қўйиш таклифи айтилган.

2023 йили аҳоли учун тарифни 1,48 сомгача ошириш таклиф қилинмоқда. Кейин тариф инфляцияга қараб тузилади.

Бироқ бир қанча депутатлар министрлар кабинетининг раисига август ойига режалаштирилган тарифларни ошириш ишини жилдиришни таклиф қилишган. Улукбек Мариповнинг номига йўлланган ўн депутатнинг мурожаатида тарифларни ошириш «ижтимоий бўлинишга ва йирик ишхоналарни ёпилишига олиб келиши» мумкинлиги айтилади. Ҳозирча Марипов мурожаатга жавоб бермади.