Ўшда овоз сотиб олишга гумонланиб уч киши қўлга олинди. Уларнинг ёнидан 115 минг сом топилган

49
Сурат: Ўш ШИИБ

Ўш шаҳрида 7-июлда уч киши овоз сотиб олишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш ШИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, соат 11:37 атрофида ШИИБдин Оқбура  милиция бўлимига сайловчиалрнинг овозоини сотиб олиш ҳаракатлари бўлаётгани бўйича билдирув тушган.

Маълумотни текшириш вақтида шаҳарнинг Ўн-адир ҳудудидаги Жумабаев кўчасидаги уйларнинг бирида партияларнинг бирини тарафдори бўлган 41 ёшли киши, 62 ёшдаги икки одам қўлга олинган.

41 ёшли турғуннинг ёнидан 115 минг сом пул ва шу ҳудудда яшаган сайловчиларнинг рўйхати чиққан. Улар терговга олиб келиниб, «Сайловчиларни сотиб олиш» моддаси билан судгача текширув бошланди.

Ўш ШИИБи қўлга олинган гумондорлар қайси партиянинг тарафдорлари эканини очиқламаган.

МСК Ўш билан Бишкек ва Тоқмоқ шаҳар кенгашига 11-апрелда ўтган сайловнинг натижасини бекор қилган. Бу қарор овоз беришнинг натижасига таъсир қилган қоидабузарликлардан — овоз сотиб олиш, маъмурий ресурс, сайловчиларни оммавий рўйхатга олиш сабаб қабул қилинган.

Уч шаҳар кенгашининг депутатларини қайта сайлаш 11-июлга белгиланиб, унга 48,3 млн сом сарфланади деб режалаштирилмоқда.

Ўш шаҳар кенгашига ҳозирда «Ынтымак», «Улуу-Журт», «Бир бол», «Бүтүн Кыргызстан», «Ата-Журт Кыргызстан», «Улуттар биримдиги», «Биздин Кыргызстан», «Келечек-Будущее» ва «Нур» партиялари курашмоқда.