Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Қирғизистондаги «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиси Орхан Инанди террорчиларга қарши операция асосида ўлкага олиб келинганини билдирди.
«Охири миллий разведка хизмати ФEТОнинг Марказий Осий бўйича бош менежери Орхан Инандини бизнинг ўлкага олиб келди ва жавобгарликка тортилади», — деди Эрдўғон.
Эрдўғон ўз сўзида ФEТОчиларга қарши кураш давом этишини таъкидлаб, бу кураш узоқ давом этишини айтди. Шунингдек у Туркияга олиб келинган ФEТО ташкилотининг бошқа аъзоларини ҳам атаб, уларнинг расмлари жонли эфирда кўрсатилди.
Президент Садир Жапаровнинг 9-11 июндаги Туркияга бўлган сафарида у Эрдўғондан бедарак йўқолган Орхан Инанди ҳақида маълумоти бор-йўқлигини сўраган. Унда Эрдўғон уни танимаслигини, «ФEТОчилар ҳақида билгиси ҳам келмаслигини айтган» деб билдиришган Жапаровнинг матбуот хизмати.
Инандини йўқолиши ва уни қидириш
Орхан Инанди Туркияда туғилган, бироқ 1995 йили Қирғизистонга келиб, 2012 йили қирғиз фуқаролигини олган. У «Сапат» халқаро билим бериш муассасасига асос солган тўрт кишининг бири. Инанди 2021 йилнинг 31 майидан бери бедарак бўлмоқда.
1 июнда маҳаллий милиция барча ҳудудларга йўлланма юборган. Судгача текширув бошланган. Шунингдек ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари «Одам ўғирлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалганини билдирган. Муассаса бу иш бўйича судгача текшириш ишлари ички ишлар вазири Улан Ниязбековнинг назоратида эканини таъкидлаган.
Кейинчалик президент Садир Жапаров МХДҚ билан ИИВга Инандини топиш учун қўшимча кучлар жалб қилишни топширган. У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига яшаш жойини аниқлаш бўйича тегишли қидирув ишларини олиб боришни топширган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 1 июнда «Манас» халқаро аэропортига турк самолёти қўнганини ёзиб, у Инандини олиб етиш учун Туркиядан келган деб тахмин қилишган. Бироқ аэропортнинг матбуот котиби Алия Курбанова бу маълумотни инкор қилиб, бу самолёт 1 апрелдан бери Қирғизистон ҳудудида бўлганини ва ўлка ҳудудидан чиқмаганини билдирган.
Шунингдек Курбанова бу самолётни «Эти Бакыр Терексай» олтин қазиш компаниясига хизмат қилишини қўшимча қилган.
Кўп ўтмай Инандининг аёли видео мурожаат билан чиқиб, турмуш ўртоғи Туркия элчилиги биносида сақланаётгани ҳақида маълумоти борлигини айтган. Шундан сўнг у икки марта давлат раҳбари Садир Жапаровга ҳам мурожаат қилиб, эрини топиб беришни сўраган. Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги Рейхан Инандининг сўзларини рад этган.
8 июнда ички ишлар вазирининг ўринбосари Нурбек Абдиев Орхан Инанди Интерпол орқали қидирилаётганини билдирган.
Бу орада Бишкекда Орхан Инанди йўқолганидан бошлаб ўнлаган митинглар ўтган 5 июлда Инандининг аёли Рейхан Инанди Оқ уйнинг олдига ёлғиз пикетга чиққан. У ҳукумат вакилларига «Орхан Инанди қаерда?» ва «Орхан Инанди топиладими?» деган савол берган эди.
Эрдўғон ва «Гуленнинг ҳаракати»
Диний уламо Фетхуллах Гуленга тегишли «Гулен ҳаракати» ёки «Хизмет» ташкилотига қарашли дейилган «Себат» халқаро билим бериш муассасаси Қирғизистондаги фаолиятини 1992 йилдан бошлаган. Бугунги кунда ташкилотга ўлка бўйича 16 лицей, халқаро «Ала-Тоо» университети, халқаро «Силк Роад» мактаби ва 4 ўрта махсус билим бериш мактаби киради.
Мазкур билим бериш муассасасига қарашли ўқув юртларида ўлка бўйича 10 мингдан ортиқ ўқувчи ва талаба билим олишмоқда. Дунёнинг 150га яқин мамлакатида Гуленга тегишли дейилган 1 400 мактаб борлиги маълум қилинади.
2016-жйили собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Себат» муассасасини «Сапат»га алмаштириб, асосчилари қаторига фан ва таълим вазирлигини қўштирган.
«Сапат»нинг директори Нурлан Кудайбердиев улар Гулен билан «норасмий» муносабатда бўлганини ва диний арбобнинг ҳисобидан молияланмаслигини айтган.
Гулен Туркиядан АҚШга 1999 йили даволаниш учун чиқиб кетиб, шу бўйича қайтмаган — бунга собиқ ҳамкори, Туркиянинг амалдаги президенти Режеп Эрдўғон билан келишмовчилиги сабаб бўлган.
Эрдўғон ва Гуленнинг ўртасидаги низо 2016 йили кучайган. Ўша йили 16 июнга ўтар кечаси Туркиянинг Анқара шаҳрида ҳарбийлар гуруҳи «давлат тўнтариши» уюштиришга ҳаракат қилган. Турк ҳукумати тўнтарилишни босиб, натижада 249 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиғи яралангани хабар қилинган.
Кейинчалик Эрдоған бу тўнтаришда Фетхуллах Гуленнинг тарафдорларини айблаб, минглаган одамлар қўлга олинган. Бироқ Гулен бу айбловларни инкор қилган. Турк ҳукумати бу воқеалардан кейин дунё бўйича Гуленга тегишли дейилган мактабларни ёпишни ва ФEТО ташкилоти аъзоларини ўтказиб беришни сўрана бошлаган.
Масалан, 2019 йили Туркия «Сапат»нинг ўқитувчилари Синан Йилмаз ва Санжар Абдулхакимни ҳамда Орхан Инандини уларга ўтказиб беришни сўрашган. Бош прокуратура бу илтимосни қисман қаноатлантириб, Йилмаз ва Абдулхакимни Туркияга ўтказиб бериш ҳақида қарор қабул қилган. Улар МХДҚнинг тергов изоляторига киритилган эди.
Инанди 2012 йили қирғиз фуқаролигини олгани учун у Туркияга берилмаган эди.
Йилмаз ва Абдулхакимнинг адвокатлари улар Қирғизистондан бошпана сўраганини билдиришган. Шу сабаб 2019 йилнинг декабрь ойида Биринчи май туман суди, кейинчалик Бишкек шаҳар суди прокуратуранинг қарорини бекор қилган.
Ўша йиллари турк ҳукумати чет ўлкаликлардан ФEТОга алоқадор одамларни қўлга олиб, Туркияга етказиш ҳаракатларини бошлаган. Биринчилардан бўлиб Монголиядаги «Гулен ҳаракатига» тегишли лицейининг ўқитувчиси Вейсел Аксай ўғирланган.
Номаълум кишилар Аксайнинг уйини олдидан ўғирлашиб, уни Улан-Батордаги «Чыңгыз-Хан» аэропортига қўнган Туркия самолётига солишни кўзлашган. Бироқ Монголия ҳукумати бунга йўл бермай, Аксай бўшатилган.
Шу йилнинг 31 майида Туркиянинг миллий разведка хизмати Фетхуллах Гуленнинг жияни Селахиддин Гуленни қўлга олиб, Туркияга етказган. Маълумотга кўра, Гулен Кениядаги маҳсус операция натижасида қўлга олинган.