Баткенда «Баштан Башта» харакатининг фаолларига ҳужум бўлди

278

«Баштан Башта» фуқаровий ҳаракати 5 июлда Баткен вилоятида фаолларга «бақувват» номаълум кишилар ҳужум қилишга ҳаракат қилганини билдиришди. Уларнинг айтишича, бегона одамлар ҳаракат аъзоларидан вилоятдан чиқиб кетишни талаб қилишган.

Фаолларнинг айтишича, йиғилган одамлар ҳудуддан чиқиб кетиш талабини тушунтиришган эмас.

«Баштан Башта» ҳаракати Баткен вилоятига тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаси билан борганини таъкидлаган.

Фуқаровий ҳаракат воқеа бўлган жойга Баткен ИИББдан ҳудудий нозир келганини ва фаоллар ариза ёзиш учун милиция бўлимига кетаётганини «Клооп»га билдирган.

«Баштан Башта» — ёшларнинг фуқаровий ҳаракати, у ёшларни маориф ва маълумотдан хабардор қилиш бўйича иш олиб боради.