Қамчибек Ташиев меҳнат таътили олиб, даволаниш учун чет ўлкага учиб кетди

356

МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев меҳнат таътилига чиқиб, чет ўлкага учиб кетди. Бу ҳақда 24.kg нашрига 2 июлда махсус хизматдан билдиришди.

Маълумотга кўра, Ташиев даволангани кетган. Бироқ аниқ қайси давлатга кетгани айтилмаган. МХДҚдан Ташиев ишга яқин орада қайтади деб билдиришди.

Камчибек Ташиев шу йилнинг февраль ойининг бошида Германияга бориб юрагидаги тромбни олдириб келган.

Бу орада Баткеннинг қирғиз-тожик чегарасига яқин ҳудудларнинг турғунлари тожикистонликлар аниқланганман ҳудудларга эка бошлаганини айтиб, икки кун митингга чиқишган. Турғунлар ҳукуматдан чегарани демаркациялаш ишларини тезлаштиришни талаб қилишган.

Шу сабаб 18 февралда Камчибек Ташиев Қирғизистонга қайтиб келиб, Баткен вилоятларининг турғунлари билан учрашган.

28 апрель куни у операциядан кейин «соғлиғини тиклаш учун» яна Германияга жўнаган. Бироқ эртаси куни қирғиз-тожик чегарасида қуролли можаро бошланиб, у «ярим йўлдан» қайтиб келган.

30 апрелда у Баткенга учиб келиб, Тожикистоннинг МХДҚ бошчиси Саймумин Ятимов билан отишувни тўхтатиш бўйича протоколни қабул қилишган.