COVID-19: Тўқиз киши вафот этди, янги 1437 ҳолат қайд этилди

272
Сурат: Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги

Республика штаби 5-июлда ўлкада коронавируснинг 1 437 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 37 тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 924;
  • Чуй вилоятида — 142;
  • Баткен вилоятида — 87;
  • Ўш вилоятида — 85;
  • Жалолобод вилоятида — 78;
  • Ўш шаҳрида — 71;
  • Иссиқкўл вилоятида — 33;
  • Талас вилоятида — 10;
  • Норин вилоятида — 7.

Ўтган суткада 568 бемор соғайиб, тўққиз бемор вафот этди — уларнинг учови Бишкек шаҳрида, иккиси Иссиқкўл вилоятида, Ўш шаҳрида, Жалолобод, Ўш ва Чуй вилоятларидан биттадан.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 132 070га етди. Касалликдан 113 212 бемор соғайиб, 2 046 киши вафот этди.

Бугунги кунда 4 126 бемор касалхоналарда даволанишмоқда — уларнинг орасидан 176 кишининг аҳволи оғир. Бундан ташқари, 10 318 киши уй шароитида даволанмоқда.