«Ҳавфсиз шаҳар». Хитой компанияси билан келишув 2022-йилнинг мартига қадар узайтирилди

314

Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш учун Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd Хитой компанияси билан шартномани қайта узайтириш қарорини қабул қилди.

Шартнома узайтирилгани ҳақидаги маълумотни 24.kg нашрига ривожлантириш вазирининг ўринбосари Асел Кененбаева билдирди. Унинг айтишича, Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd муассаса Савдо-енгил саноат палатасининг хати билан мурожаат қилиб, тендерни ишга тушириш топшириғини иккинчи марта ортга қайтаролмаслиги сабабини тушунтирган — бунга коронавирус пандемияси сабаблиги айтилган.

«Биз бу сертификат билан танишдик. Лойиҳа ўз вақтида амалга ошмаган, бунга компания айбдор эмас деган қарорга келдик. Махсус комиссия тузилган. Бу лойиҳани ҳам қанча вақтга узайтириш мумкинлигини ҳисоблади. Натижада 2022 йилнинг 10 марти деган муддат қўйилди», — деб билдирди Асел Кененбаева.

Тендерга боғлиқ ишнинг тугатиш муддати 2020 йил деб кўрсатилган. Бироқ кейин шартнома 2021 йилнинг 18 июнигача узайтирилган.

«Ҳавфсиз шаҳар» ва Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этган ва буни олдини олган «Хавфсиз шаҳар» системаси тўлақонли 2019 йилнинг 4 мартидан бошлаб ишлай бошлаган. У Бишкек шаҳрининг кўчаларида ва Чуй вилоятидаги халқаро аҳамиятга эга автойўлларда автомашина ҳаракатларини туну кун ёзиб, жиноятларни фош қилишга йўналтирилган.

2020 йилнинг августида Давлат технологиялари ва алоқа давлат қўмитаси (МТАДҚ) Қирғизистонда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланганини, у ўлкани тўлиқ қамрашини маълум қилган.

Ҳукумат умумий 306 марказни аппарат-дастурлаш комплекслари билан жиҳозлашни режалаштирмоқда. Уларнинг орасидан 266си стационар ва 40 кўчма марказ. Бундан ташқари, турли хил уч мингдан ортиқ камераларни ўрнатишни режалаштирмоқда.

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичини ишга тушириш бўйича тендерни 2019 йили «Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd» хитойлик компанияси ютиб олган. У лойиҳани амалга оширишга энг арзон нарх таклиф қилган — 2 млрд 655 млн сом.

Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd — инновацион хитой компанияси, унинг расмий сайтида айтилишича, у билим беришда, тиббиётда ва бошқа тармоқларда автоматлаштирилган юқори технология лойиҳаларини ишга туширади. У 1997 йили тузилган. Reutersнинг маълумоти бўйича, компания Шенчжен фонд биржасига 2010 йили рўйхатга олинган. Компания ўзини ақлли шаҳар бўйича Хитойдаги сунъий ва интеллектуал ускуналарни ишлаб чиқарувчи олдинги ишхона қатори кўрсатади.

Хитой компанияси ва қирғизистонликларнинг қўлга олиниши

2019-йили декабрда Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd компаниясининг вакилларидан пул талаб қилишда айбланиб Сиргак Кенжебаев қўлга олинган. Кенжебаев — бизнесмен ва собиқ депутат Ширин Айтматованинг турмуш ўртоғи. Бу қўлга олиш Айтматованинг коррупцияга қарши фаоллигини оширгани сабаб воқеага сиёсий бўёқ бкрилган.

У Олмота аэропортида хитойлик тадбиркордан «Хавфсиз шаҳар»ни ишга тушириш бўйича тендерга кўмак бериш учун 350 минг доллар талаб қилди деган гумон билан қўлга олган. Мотайлифу (Муталифа) Маймайтямингнинг адвокати Жанара Аскар қизи матбуот анжуманида Хитой фуқароси Кенжебаевнинг устидан МХДҚга шикоят қилганини айтган.

«Менинг шикоятчим [ҳуқуқ тартибот органларига] декабрнинг бошида мурожаат қилган — ҳамкори [Кенжебаев] паспортини қайтариб бермаяпти. Бу воқеалардан кейин Кенжебаев унинг паспортини қайтариб бергандан кейин олдин ундан 350 доллар олиб кетиб, кейин яна 250 минг доллар талаб қилган», — деган адвокат.

Адвокат Кенжебаев билан Маймайтяминг ўртасида тузилган шартнома дейилган ҳужжатни далил қатори келтирган. Унинг айтишича, Кенжебаев унинг мижозини ИИВдаги алоқалари билан қўрқитган, шу сабаб улар «14 ёки 15-декабрда» МХДҚга мурожаат қилишган. Кейин МХДҚ товламачиликка боғлиқ ишни ИИВга ўтказиб бериб, бунга яна бир иш қўшилган — бу ҳам Кенжебаев адолатсиз қарор чиқаришга таъсир қилган одам қатори фигурант бўлган товламачилик бўйича иш.

Маймайтяминг-Кенжебаев иши фирибгарлик қатори қаралган. ИИВда нима сабабдан хитойлик тадбиркор маъқул бўлиб, тендерда ғолиб бўлиш учун пора берган деган савол туғилмаган. Қолаверса тендернинг натижасини ҳеч ким бекор қилмаган. 2020-йилнинг охирида ишни Бишкекнинг Биринчи май судига ўтказиб беришган. Бу иш бўйича қандай ҳукм чиққани номаълум.

2021-йилнинг май ойини охирида МХДҚ рақамлаштиришни ривожлантириш вазири Азамат Дийканбаевни Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd хитой компаниясидан 2,6 млн сом талаб қилишда айблаб қўлга олган.

Мазкур вазирликнинг собиқ бошчиси Дийканбаев Садир Жапаровга хат ёзиб, бу компания атрофидаги фирибгарлар билан тендер ҳақида айтиб берган. Президент маъмуриятидан бу ишни тергов тўхтатади деб жавоб берган