«Зарурат туғилса» чеклов чоралари киргизилади — Республика штаби

220

COVID-19 билан курашиш бўйича Республика штабнинг раҳбари Жилдиз Бакашова 2-июлда эпедемиологик вазият сабаб йиғин ўтказиб, ҳолат янада ёмонлашганини таъкидлади. Бу ҳақда министрлар кабинетининг матбуот хизмати билдирди.

Бакашова ҳукумат COVID-19га боғлиқ ҳеч қандай чеклов чораларини киритмаганини билдирди. Бироқ «зарурат бўлса чеклов чоралари киритилиши мумкин».

Унинг қўшимча қилишича, яқин орада Қирғизистонга 1 миллион 250 минг доза Хитой вакцинаси олиб келинади, шу сабаб эмлаш учун одамларни имкони борича кўпроқ жалб қилиш керак.

«Бишкек шаҳридаги вакцина марказларининг туну кун ишлашини таъминлаш зарур. Бундан ташқари, эмлаш пунктлари супермаркетларда ва дорихоналарда очилади. Коронавирус инфекциясига қарши курашиш умумий иш эканини, шу сабаб барча давлат органлари ва маҳаллий ҳукумат органларининг изчил координацияси, ўзаро ҳаракати ва ёрдами кераклигини таъкидламоқчиман», — деб билдирди Бакашова.

Штаб раҳбари соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигига бир қанча топшириқлар берди. Унга кўра, вазирлик қуйидагиларни бажариши керак:

  • тиббиёт ходимларини коронавирус инфекцияси билан оғриган одамларни даволаш усуллари бўйича ўқитишни давом эттириш;
  • 118 хизматини узлуксиз ишлашини таъминлаш, хизмат кўрсатиш ходимлари сонини кўпайтириш билан ишга тажрибали ходимларни жалб қилиш;
  • Министрлар Кабинетининг ҳудудлардаги мухтор вакиллари, Бишкек ва Ўш шаҳарларининг мэриялари билан биргаликда мобил бригадаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • уч кун ичида иқтисод вазирлигига дори-дармонларни, тиббиёт воситаларини, шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун зарур бўлган буюмлар ҳақида сўров юбориш;
  • эпидемиологик вазиятга яраша Хитойдан келган вакцинани ҳудудлар ва шаҳарлар бўйича пропорционал бўлиштириш.

Шу билан бирга мудофа вазирлигига Бишкекдаги «Семетей» меҳмонхонасига тиббиёт ходимлари учун обсервация ташкил қилиш масаласини ҳал қилиш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига қраганда, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда 127 880 одам касалликка чалинди. Шунингдек бу орада ўлкада 2 019 бемор коронавирус қурбонига айланган.