Ҳарбий прокуратура музликларга зиён етказишга йўл берган қоунун бўйича депутатларни тергов қилмоқда

240
Элвира Сурабалдиева / Рискелди Момбеков / Ирина Карамушкина / Жанар Акаев

Ҳарбий прокуратура 1 июлда депутатлар Рискелди Момбеков, Ирина Карамушкинани ва собиқ депутат Элвира Сурабалдиевани сўроқ қилди. Депутат Жанар Акаев 7 июлда сўроқ беради. Бу ҳақда Момбеков «Тазабек» нашрига билдирди.

Депутатнинг айтишича, сўроқ 2017 йили Сув кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида бўлган. Унда Жогорку Кенеш музликларни эришини тезлаштиришни таъминлаган ҳаракатларни тақиқлаган чекловлар «Давидов ва Лисий музликларига алоқаси йўқ» деган қонун лойиҳасини қабул қилишган.

Мазкур музликларнинг бир қисми «Кумтор Голд Компани» Қумтўр конида олиб борган иши натижасида бузилган.

«2017 йили Сув кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги масалани қараганмиз, унда [қонун лойиҳасини] танқид қилганман. Менинг фикримча, [сўроқда шу бўйича] саволлар бўлди [...] Парламентнинг бешинчи чақирилиши қонун лойиҳасининг биринчи ва иккинчи ўқишда қабул қилган, бизнинг чақирилиш уни учинчи ўқишдан ўтказди», — деди Момбеков.

Жанар Акаев «Азаттык»қа чақирувни МХДҚ юборганини, бироқ ҳарбий прокуратурада бўлишини билдирди .

«Менга чақирувни МХДҚдан юборишди. Мен ҳозир шаҳар бўлмаганим сабаб сўроқни 7 июлга жилдиришди. Ҳозирча қайси иш бўйича чақирилганимни очиқ айтишмаган. Қумтўр иши бўйича деб тахмин қиляпман», — деди Акаев.

Сув кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини олтинчи чақирилишнинг 63 депутати қўллаган — уларнинг орасида сўроққа чақирилган Рискелди Момбеков ва Ирина Карамушкина ҳам бўлган. Акаев ва Сурабалдиева бу қонун лойиҳасига қарши овоз беришган.

Сув кодексига киритилган ўзгартиришлар

Давидов ва Лисий музликлар бузилишига йўл берган қонун лойиҳаси Жогорку Кенешнинг 2017 йил 16 ноябридаги йиғинида қабул қилинган. Бу қонун лойиҳасини собиқ вице-премьер-министр Дуйшўнбек Залалиев ва Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича қўмитасининг собиқ раисаси Айтмамат Назаров таклиф қилган.

Мазкур қонун лойиҳаси бир неча депутатлар томонидан танқид қилинган. «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Кенжебек Бокоев Сув кодексига киритилган ўзгартиришлар “«Кумтор Голд Компани» бунгача музликларни бузилиши бўйича ҳаракатларини ҳам қонунийлаштиришга йўл берган» деб айтган.

«Давидов билан Лисий музликларини бузиш бу ҳозирги Сув кодексига қарама-қарши келади. Ҳозир сизлар олиб келган ўзгартиришлар билан буларга эртангига ҳам рухсат бермасдан, бунгача музликларни бузгани бўйича ҳам жавобгарликни ҳам бекор қилганмиз», — деган Бокоев.

Собиқ вице-премьер Зилалиев агар қонун лойиҳаси қабул қилинмаса 250 млн доллар маблағ давлат ғазнасига тушмай қолишини айтган.

Шунингдек, Зилалиев Лисий музлигининг 10 фоизи бузилганини, Қумтўр кони ишлатилиб битгунча яна 10 фоизи йўқолишини билдирган. Бундан ташқари, Зилалиев Давидовнинг 50 фоизи бузилиб тугаганини, кон қазилиб битгунча яна 20 фоизи йўқ бўлишини айтган.

*Ҳозирда Зилалиев «Ноқонуний бойишда» гумон қилинмоқда. Олдин Биринчи май туман суди, кейин Бишкек шаҳар суди Зилалиевни айбдор деб топиб, тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилган. 24 июнда Олий суд ҳукмни бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишга юборган.

Орадан тўрт йил ўтиб Октябрь туман суди «Кумтор Голд Компани» Давидов ва Лисий музликларида кон қолдиқларини ноқонуний тўплаб, уларни бузганини аниқлаган. Суд олтин қазувчи компанияга 261,7 млрд, кейин яна 2,1 млрд сом компенсация тўлаш мажбуриятини юклаган.

Кўп ўтмай Жогорку Кенеш депутатлари Қумтўр конига сиртдан бошқаришини киритишган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Кумтор иши»даги коррупцияга бир неча собиқ амалдорларни гумон қилиб қўлга олган.

Ҳозирда қирғиз ҳукумати Centerra Gold Inc. ва унга қарши «Кумтор Голд Компани» билан халқаро арбитраж судида судлашишга тайёрланмоқда.