Ўш: Кун иссиғида Оқбура каналига тушган 13 ва 18 ёшдаги болалар сувга чўкиб кетишди

267

Ўш шаҳрига қарашли Тўлўйкўн қишлоғида 18 ёшли бола билан 13 ёшли ўсмир Оқбура каналига чўкиб кетган. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Абсатар Тавакалов билдирди.

Унинг айтишича, болалар Қорасув туманидан Төлөйкөн қишлоғига устачилик қилиб ишлагани келишган. Исиб кетиб 29-июнь куни улар Оқбура дарёси устидаги каналга тушиб, бироқ 13 ёшли бола сузишни билмагани учун сувда оқиб кетган.

Ёнидаги шериги уни қутқаришга ҳаракат қилиб, бироқ ўзи ҳам чўкиб кетган. Уларнинг жасади 30-июнда Оқбура — Аравон каналидан топилиб, ота-оналарига ўтказиб берилган. Марҳумнинг ота-оналари болаларининг жасадини экспертизага беришдан бош тортишди.

Жорий йилнинг 20-майида мазкур каналга мактабдан чиқиб уйига кетаётган 1-синфнинг ўқувчиси ҳам тушиб кетиб ҳалок бўлган.

Ўқувчини сувга тушиб кетганини кўрган синфдошлари ўқитувчисига хабар қилиб, улар қутқарувчиларни чақирган. Бироқ у сувга чўкиб вафот этган. Боланинг бир чақиримча узоққа оқиб борган жасадини Төлөйкөн қишлоғининг турғунлари сувдан олиб чиқишган.