Депутатлар биринчи ўқишда бош прокурор таклиф қилган янги кодексларни қабул қилди

274

Парламентнинг матбуот хизмати депутатлар 30 июнда бош прокурор Курманкул Зулушев таклиф қилган қонун лойиҳасини ҳаммасини биринчи ўқишда маъқуллаганини билдирди.

Улар:

  • «Прокуратура ҳақидаги конституциявий қонун;
  • Жиноят-жазо процессуал кодексининг лойиҳаси;
  • Бошқарув тартибига қарши ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги кодекси лойиҳаси;

Жиноят-жазо кодексини, Жиноят-жазо процессуал кодексини, Бошқарув тартибига қарши ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги кодексни ишга тушириш ва айрим қонун актларига ўзгартириш киритиш» лойиҳаси.

Юристлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари кодексларнинг янги лойиҳаларини танқид қилиб, уларда босим, қийноқ ва бошқа қонунбузарликлар борлигини, шунингдек коррупция учун бўшлиқлар кўп қолдирилганини таъкидлашган.

Улар президент Садир Жапаровга ва парламентнинг олтинчи чақирилишига мурожаат қилиб, кодексларнинг реформасини тўхтатиб туришни сўранишган, сабаби уларнинг фикрича, реформа президентнинг топшириқлари билан мурожаатига қарши келади.

Юристларнинг фикрича, янги кодекслар инсон ҳуқуқларини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятларини бузади. Шунингдек, мурожаат муаллифларининг айтишича, кодексларни бош прокуратура таклиф қилган версияси репрессия ва тоталитаризмга йўналтирилган.

Мурожаатнинг муаллифлари судьялар билан ҳуқуқ тартибот органларида коррупция ва босим учун қўшимча имкониятлари пайдо бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга имкониятлар камаяди деб хавотирда.

Бироқ парламентда тармоқли қўмиталарнинг бари кодексларнинг лойиҳалари билан «Прокуратура ҳақидаги» конституциявий қонунни қабул қилишди. Садир Жапаров ўзи ҳозирча бу бўйича фикр билдирмади. Зулушев «ОАВларида бирорта ҳам янги кодексларга нисбатан танқидларни кўрмаганини», уларга қарши ҳозирда бир неча қонун ишлаб чиқаришга бўлаётганини айтган.

Янги кодексларнинг нимаси нотўғри?

Юристлар бош прокуратура кодексларга ўзгартириш ва тузатиш киритишни ёпиқ эшик ортида амалга оширганини таъкидлашади. Ишчи гуруҳнинг 70% «ҳуқуқ тартибот тизимларининг фаолияти билан яқиндан боғлиқ» куч тизимларининг ва давлат органларининг вакилларидан тузилган. «Муҳокама қилинаётган масалаларни тўғри тушунмай қолади» деган баҳона билан журналистлар йиғинга киритилмаган.

Жиноят қонунларини муҳокама қилиш: Зулушев журналистларни йиғиндан чиқариб юборди

Ишчи гуруҳнинг аъзоларига кодексларнинг лойиҳаларини қоғоз турида, қолаверса электрон турда ҳам берилмаган.

Парламентнинг сайтида жамоатчилик муҳокамаси учун 2021 йилнинг 7 майида кодексларни «чала» лойиҳаси қўйилган. Юристлар билан экспертлар улар билан танишаётганда, прокуратура асосийсини ёпиқ эшик ортида қайта ёзишни давом эттирди. Лойиҳанинг финал олдидаги версияси бош прокуратуранинг сайтида 2021 йилнинг 31 майида пайдо бўлган, 2 июнда бош прокуратура томонидан презентация уюштирилган.

«Одамларга лойиҳани ўқиб чиқишга етарли вақт ва имкон берилмади [...] Агар ҳақиқатда ишлашганда уни бир неча ойда қилиш мумкин эмас. Бу одамларни ҳурмат қилмаслик, қонун чиқариш процедурасини профанация қилиш, фуқароларнинг қарор чиқаришга қатнашиш ҳуқуқини бузиш», — деб норози бўлишган «Стратегик қарорлар» жамоат фондининг юристлари.

Уларнинг фикрича, «кодексларнинг лойиҳалари билан таништириш учун жамоатчилик билан очиқ диалог бўлмаган» — чақирилганларга презентацияларнинг матни давлат ва расмий тильда берилмаган.

«Давлат органлари қандай қилиб ўз халқига шундай муносабатда бўлсин? Прокуратурага қонунларни ўз манфаати йўлида ёзишга ким ҳуқуқ берди? Агар халқдан сўрасак, ҳеч бири прокуратуранинг, ИИВ ва МХДҚнинг ваколатлари кучайишини истамайди. Бундай ҳуқуқ, Конституцияга кўра фақат халқда бор. Халқнинг ўзи давлат органларига ўзининг номидан қонун ёзишга ҳуқуқ беради», — деб билдиришган улар президент Жапаровга йўллаган мурожаатида.

Юристлар ислоҳотларда шошилишни ва уни бош прокуратура билан ҳуқуқ тартибот органларининг кучи билан амалга оширишни нотўғри деб ҳисоблашади — бу ҳужжатларнинг бари кенг ва чуқур ўрганилиши керак.

Амалдаги қирғиз қонуни ҳозир барча халқаро стандартларга тўғри келади. У «одамга, одамни ҳимоя қилишга, одамни куч тизимларининг коррупциясидан, босимидан, қийноқларидан, таҳдидларидан ҳимоялашга» йўналтирилган.

«Бугунги кунда куч тизимлари янги шароитда ишлашга қийналиб, уларга жамиятнинг ривожланиш даражасига етиш оғир бўлгани учун жамиятнинг бу ҳуқуқини тортиб олишни кўзламоқда», — деб айтилган президентга бўлган мурожаатда.