Президент УРТда энг юқори балл олган 66 нафар битирувчига «Олтин сертификат» топширди

48

Президент Садир Жапаров 1 июлда умум республика тестининг натижаси бўйича энг юқори балл олган ўрта мактаблар билан лицейларнинг битирувчиларига «Олтин сертификатлар»ни топширди.

Давлат раҳбари маросимга қатнашган битирувчиларни мактабни муваффақиятли тамомлаб, ўзгача сертификат олишаётгани билан қутлади.

«Бугун умум республика тестининг ғолиблари, энг яхши битирувчиларимиз билан фахрланамиз. Сизлар ҳозир келажакдаги касбингизни танлаб, буюк мақсадлар билан йўналишингизни танлаб олганингизга тўлиқ ишонаман. Олган билимингиз, тўплаган тажрибангиз Ватан учун фойда олиб келсин», — деди Жапаров.

Шунингдек у абитуриентларнинг бундай натижасини қўлга киритишига ўқитувчилар билан ота-оналарнинг қўшган ҳиссаси беҳисоб эканини айтди. Жапаров УРТдан «Олтин сертификат» олганларнинг сони йилдан-йилга ортаётганини, уларнинг орасида ҳудудлардан энг яхши ўқувчилар чиқаётганини таъкидлади.

Унинг айтишича, 17 йил ичида 700дан ортиқ битирувчи «Олтин сертификат» билан тақдирланган. Жапаров 2020 йилдаги пандемия билим беришга таъсир қилишига қарамай «кўп муваффақиятлар бўлаётганини» таъкидлади.

«Сизлар билим олишга ҳеч нарса тўсқинлик қилолмаслигини исботлаб, ўзингизни кўрсата олдингиз. Сизларнинг ўзгача сертификатларингиз асосида Қирғизистондаги истаган давлат олийгоҳларига, истаган мутахассисликка танловсиз кириш ҳуқуқи бор», — деди президент.

Бу йил умум республика тестининг натижаси бўйича республиканинг барча ҳудудларидан 66 ўғил-қиз юқори балл олди.

Муаллиф: Калида Кубаничбекова