МСК аъзоларининг 50 фоизини президент тавсия қилади. Жапаров қонунга қўл қўйди

361

Президент «Қирғиз Республикасининг сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий комиссияси» ҳақидаги конституциявий қонунга қўл қўйди. Бу қонун 2021 йилнинг 16 июнида парламент томонидан қабул қилинган.

Президентнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, «Мазкур конституциявий қонуннинг асосий мақсади бўлиб марказий сайлов комиссиясининг ваколатларини изга солиш бўйича меъёрий ҳуқуқий базани ривожлантириш саналади».

Бундан ташқари, у МСКнинг ҳуқуқий мақоми билан фаолияти принципларини аниқлайди.

Парламент бу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига 2021 йилнинг 18 майида олиб чиққан. Унинг ташаббусчиси — депутат Бакит Тўрўбаев.

У МСК ҳақидаги қонунни 2021 йили 11 апрелда умум халқ сайлови натижасида қабул қилинган янги Конституцияга мослаштиришни таклиф қилган. Унинг айтишича, буни «МСК ишини легитимлигига боғлиқ саволлар бўлмаслиги учун» қилиши керак эди, чунки яқинда Жогорку Кенешнинг ва айрим маҳаллий кенгашларнинг қайта сайлови ўтказилиши керак.

МСК қандай ишлайди?

Янги меъёрларга кўра, марказий сайлов комиссиясининг аъзоларини ярмини президент, қолган қисмини парламент* таклиф қилади. Шу билан бирга МСКга номзодларнинг ҳаммасини парламент депутатлари тасдиқлайди. Қонунга мувофиқ, комиссияга умумий 12 одам аъзо бўлади.

*Олдин МСК аъзолари қуйидагича сайланар эди: учдан бирини президент, яна бир қисмини парламентдаги кўпчилик, учинчи қисми эса — парламентдаги оппозиция томонидан таклиф қилинган. Шундан сўнг уларни парламент тасдиқлаган.

Қолган пунктлари амалдаги қонундагидай қолади. Масалан, сайлов комиссияси аъзоларининг 70%дан ортиғи бир жинсда бўлмаслиги керак. Шунингдек, комиссия аъзоларини фақат парламент ишдан бўшата олади.

Қонун лойиҳасига кўра, МСКнинг таркиби аввалгидай беш йилга тузилади, унинг фаолияти парламент тарқатилганда ёки президент истеъфога чиқса ҳам тўхтатилмайди.

МСК раиси ўринбосарининг сони қисқартирилди — энди икки ўринбосар ўрнига бири ишлайди.

«Марказий сайлов комиссиясининг ишлаётган таркибининг ваколатлари унинг биринчи йиғини бўлган кундан бошланади. Агар МСК таркибининг ваколатлари муддати сайлов жараёнида тугаса, уларнинг ваколатларининг муддати шу сайлов битгунча узайтирилади», — деб билдиришган қонун лойиҳасининг муаллифлари.

23 июнда парламент йиғинида МСК аъзоларининг ваколатлари 25 июнда тугаши айтилган. Шу билан бирга МСК аъзолари вазифаларини янги таркиб сайлангунча давом эттиришади.

МСК аъзоларининг номзоди

Давлат раҳбарининг квотаси билан сайлов учун уч аёл ва уч эркак таклиф қилинади. Аёлларнинг орасида МСКнинг амалдаги раисаси Нуржан Шайлдабекова ҳам бор.

КСДП собиқ депутат ва ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги собиқ вакили Узарбек Жилкибаевнинг номзодини кўрсатди. «Республика — Ата Журт» Бишкек ҲСКнинг раиси Кайрат Маматов билан халқ вакили Таабалди Тиллаевни қўлламоқда.

«Кыргызстан» икки номзодини таклиф қилди — МСК аъзоси Акилбек Эшимов ва шу фракциянинг собиқ депутати Чолпон Эсенаманова. “Онугуу-Прогресс» фракцияси партиядоши Тинчтик Шайназаров номзодини олиб чиқди.

«Бир Бол»дан Абдижапар Бекматовнинг номзоди кўрсатилди, ҳозир у МСК раисасининг ўринбосари. «Ата Мекен»дан «Кыргызпочтасы»нинг собиқ раҳбари Марс Наспеков билан Ҳисоб палатасининг собиқ раҳбари Искендер Гайипкуловнинг номзоди қўлланмоқда.