COVID-19нинг учинчи тўлқини. Бишкекнинг 10 стационарида бўш койка қолмади

296

Бишкекда 30 июнь соат 11:30га кўра COVID-19 касаллигидан даволанувчи шифохоналарда 191 бўш ўрин қолди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги билдирди.

Қуйидаги касалхоналарда бўш ўрин бор:

  • №2 клиник туғруқхонасида — 31;
  • Кардиология ва терапия миллий маркази — 1;
  • Онкология ва гематология миллий маркази — 3;
  • Республика наркология маркази — 5;
  • Қирғиз илмий-текшириш курортология ва қайта тиклаш институти — 151.

СOVID-19 касаллигига чалинганларни қабул қилган 10 касалхонада ўрин қолмади.

Ўлка бўйича стационарлар ва ундаги бўш койкалар ҳақидаги маълумотни map.covid.kg сайтидан кўриш мумкин.

COVID-19нинг учинчи тўлқини

Сўнгги ҳафталарда ўлкада COVID-19 юқтирганларнинг сони кескин кўпайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 июнда Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини расмий эълон қилган эди.

Ўтган суткада ўлкада вирус 1965 кишига аниқланган, уларнинг орасидан 1 490 ҳолат Бишкек шаҳрида рўйхатга олинган. Бироқ пойтахтнинг вице-мери Виктория Мозгачёванинг айтишича, бугунги кўрсаткичга хусусий лабораториялар уч сутканинг маълумотини бергани сабаб бўлган.

«Ўлкада касалликка чалинганларнинг сони барқарор — суткасига 500-600 кишига етмоқда. Унинг орасида бу статистиканинг кўп қисмини бошқа шаҳарлардан келганлар ва касаллик белгилари йўқ юрганларни ташкил қилади. Бугунги статистиканинг кўп бўлишига хусусий лабораторияларнинг уч суткани маълумотини бергани сабаб бўлди. Бу ҳолатнинг барчаси бугунги статистикага қўшилиб қолди. Шаҳарда бунча кўп фарқ билан кўпаймади», — деб билдирди у.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда COVID-19 касаллигига 125 003 киши чалинган.

Расмий маълумот бўйича, коронавирус оқибатида умумий 2000 бемор ҳаётдан кўз юмган.

Республика штаб қирғизистонликларни эмедемиологик вазият кескинлашган ҳудудларга бормай туришга чақирган. Шунингдек штаб фуқароларни аҳоли кўп йиғилган жойларга бормаслик ва санитар талабларни сақлашга чақирган.