COVID-19: Ўн нафар бемор вафот этди, янги 1092 ҳолат қайд этилди

300

Республика штаб 29-июнда ўлкада коронавируснинг 1 092 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 602;
  • Чуй вилоятида — 177;
  • Жалолобод вилоятида — 83;
  • Ўш шаҳрида — 60;
  • Баткен вилоятида — 70;
  • Ўш вилоятида — 47;
  • Иссиқкўл вилоятида — 26;
  • Норин вилоятида — 12;
  • Талас вилоятида — 15.

Ўтган суткада 558 бемор соғайиб, ўн бемор вафот этди. Вафот этганларнинг тўрт нафари Бишкек шаҳрида, учови Чуй вилоятида, Жалолобод, Талас ва Иссиқкўл вилоятларида биттадан.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 123 038га етди. Касалликдан 109 511 бемор соғайиб, 1 992 киши қурбон бўлди.

Бугунги кунда 3 209 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 128и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 7 248 киши уй шароитида даволанмоқда.