Семетей Козуев президентга амалдорлар тадбиркорлардан, «доля сўрамоқда» деб шикоят қилди

278

Президент Садир Жапаров иқтисод ва молия вазири Акилбек Жапаров билан 23 июнда бизнес-жамоатчилик билан учрашув ўтказди. Унда «Россия Нефть» МЧЖнинг вакили Семетей Козуев давлат ишхоналари тадбиркорлардан «доля сўраётганини» айтиб норози бўлди.

Козуев ёнилғи қуйиш шаҳобчаларини очиш учун 5-6 муассасадан рухсат олиш кераклигини билдирди. Унинг айтишича, амалдорлар тадбиркорларни қўллаш ўрнига «доляга» ўтириш учун савдолашмоқда.

«Ҳар бирига «азамат» деб елкасига қоқиб, «сен шунча иш ўрнини тузасан, давлатга солиқ тўлайсан» деб қўллайдигани йўқ. Бирорта ҳам савдолашмай, бирорта «доля» сўрамай [...] Аввалгидай савдолашади. Товарни бир жойдан олиб келиб сотаётганда «бунга бўлмайди, шунча бўлади» [дейди]. Акс ҳолда бир-икки йил юраверасан шу ишни бажаролмай. Барини қонуний қилсанг ҳам эплаб «долясини» олиб туриб, «конвертбайлар шундай қилишмоқда»”, — деди Козуев.

Бундан ташқари, Семетей Козуев кўмир карьер очиш учун 200 минг доллар инвестиция киритганини, бироқ «доля» беришдан бош тортгани учун бу иш икки йилдан бери юришмаётганини айтди.

«Мен йўл солиб, 10 чақиримдан ошгандан кейин ишимни тўхтатишди. Мен «доля» бермай икки йил юрдим. Ўшнинг экотехинспекцияси бу йўлни монополия қилиб олган. Етакчиси неча йилдан бери шу ерда ишлайди, бир нарсани ҳал қилмайди», — деди у.

Вазир Акилбек Жапаров бундай кўринишларни бартараф қилиш учун механизмлар ишланаётганини билдирди. Шунингдек Жапаров Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитасининг раисаси Динара Кутмановага мурожаат қилиб, Ўшнинг экотехинспеция бошқармасининг етакчиси бунгача айтилган ишларни қилган бўлса ишдан бўшатишни топширди.

Семетей Козуев «Россия Нефть» компаниясининг стратегик ривожлантириш бўлимининг раҳбари. Мазкур компанияга унинг акаси Алишер Козуев эгалик қилади.

2020 йили журналистлар «Россия Нефть» компаниясининг асосчиси сифатида собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг аёли Уулкан Тургунова (Сулайманова) кўрсатилганини аниқлашган. Шунингдек журналистлар Ўш шаҳридаги бир қанча муниципал муассасалар бир йилдан ортиқ вақт фақат «Россия Нефть»нинг ёнилғисини сотиб олганини ошкор қилган.

Кейинчалик Алишер Козуев «Клооп»га интервью бериб, Уулкан Тургунова «Россия Нефть» МЧЖнинг асосчилари қаторида тўрт кун бўлганини билдирган. Козуевнинг айтишича, икки томон «келишолмай» шартнома бекор қилинган.

Ўтган йили натижаси бекор қилинган парламент сайловида Алишер Козуев Матраимовларнинг оиласига тегишли бўлган «Мекеним Кыргызстан» партияси билан отланган. Ўша йили Ўш шаҳар кенгашига Семетей Козуев ҳам «Мекеним Кыргызстан»дан номзод бўлган. Бироқ пандемия сайлов жилган.

Козуевлар Матраимов қамалганда ижтимоий тармоқларда қўллаб келишган. Семетей Козуев Матраимовларнинг «Исмаил-Ата» хайрия фонди ташкил қилган тадбирларга қатнашиб келади.

2021 йили Семетей Козуев Ўш шаҳар кенгашига «Ынтымак» партияси билан келмоқда. Мазкур партияни депутат Марлен Маматалиев бошқаради. Маматалиев ҳам парламент сайловига «Мекеним Кыргызстан»нинг рўйхатида келган.