Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов 26 июнда аёли билан бирга коронавирусга қарши вакцина олди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.
Марипов пандемияга қарши курашда ялпи эмлашнинг аҳамиятли эканини таъкидлаб, фуқароларни вакцина олишга чақирди.
«Министрлар кабинети фуқароларни коронавирусга қарши эмлаш учун имкони борича ҳаракат қилишини, бу вирусдан сақланишнинг самарали ва хавфсиз усули ҳисобланади. Яқин орада чет ўлкалик ҳамкорларимиздан қўшимча вакцина олишни режалаштиряпмиз. Ҳозирда қирғизистонликларни вакцинациялашнинг темпини кучайтириш министрлар кабинетининг муҳим вазифаси бўлиб саналади», – дейди у.
Бир неча кун олдин 24 июнда министрлар кабинетининг йиғинида Марипов соғлиқни сақлаш вазирлигини аҳолини оммавий эмлаш бўйича ишини танқид қилган. У муассаса препаратларни олиб келиш ва шартнома тузиш ишларини чўзаётганини таъкидлаган.
Шундан сўнг иқтисод ва молия вазири Акилбек Жапаров давлат ходимлари эмлашдан ўтмаса маош бермасликни таклиф қилган. Шунингдек, у тиббиёт ходимлари орасида ҳам эмланганлар камлигини таъкидлаб, эмлашни ихтиёрий-мажбурлаш бўйича механизмларини киритиш кераклигини қўшимча қилган.
Муҳокама якунида министрлар кабинети муниципал ва давлат ходимларини эмлашга мажбурлаш қарорини қабул қилди.
«Хитойдан «Синофарм»нинг 150 минг дозаси келганда биринчилардан бўлиб эмланганман. Барча ходимлар вакцина олиши керак, акс ҳолда ҳамма иш тўхтаб қолади. Мен ҳозир топшириқни имзолайман. Вазирликнинг барча ходимларини вакцина олиши назорат қилиниши керак», — деб билдирган Марипов.