Қирғизистоннинг янги муфтийи бўлиб Замир Ракиев сайланди

Қирғизистоннинг Уламолар кенгаши 26 июнь куни ўлка муфтийини сайлади. Бу хизматга пойтахтнинг собиқ қозиси Замир Ракиев келди.

Сурат: Kaktus.Media.

Тадбир 220 делегат ва чақирилган меҳмонлар иштирокида Қирғиз миллий филармониясида бўлди. Мазкур лавозимга умумий тўққиз киши номзодини қўйган. Бунгача бу вазифани муфтий вазифасини бажарувчи Жоробай Шергазиев бажарган.

Бундан ташқари, уламолар кенгашининг аъзоларини сайлаш ўтиб, кенгашнинг янги раиси бўлиб Кўчкўнбай Садиллаев тайинланди. У 2003-2006 йилларда муфтийнинг ўринбосари бўлиб ишлаган. Уламолар кенгашининг беш чақирилишининг фахрий аъзоси.

Сурат: Sputnik.kg.

Шунингдек, 26 июнда Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасини марказий ревизия комиссиясининг раиси ҳам сайланди. Бу ўринга Бактибек Нурдинов келди.

Ракиев ўзи ким?

Замир Ракиев Норин вилоятидан бўлади, Бишкек мадрасасида, Мисрдаги тайёргарлик тўгаракларида, Ислом институтида ва Қоҳирадаги Ислом университетида билим олишган. Бишкекнинг гуманитар университетида (БГУ) «Шарқшунослик» мутахассислиги бўйича магистратурани тугатгани маълум.

Аламудун туманидаги мадрасанинг директори ва устози бўлиб ишлаган. Кейин НОрин вилоятининг қозиси, Қирғизистоннинг муфтийини ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йилнинг 10 августида Ракиев Бишкек шаҳар қозиси бўлиб тайинланган.

2018- йили Ракиев муфтийнинг ўринбосари бўлганда мактабларда диншунослик дарсини ўқитиш керак деб айтган.

Муфтиятдаги молиявий фирибгарликлар

10 февралда Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг бош ҳисобчиси МХДҚ ходимларига «пора бераётганда» қўлга олинган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, дин бошқармасида ноқонуний ишлар аниқлангандан кейин муфтият раҳбарияти ҳисобчи орқали хизмат вакилларига 100 минг АҚШ доллари миқдорида «пора» таклиф қилиб, ҳисобчи шунга ушланган.

Мазкур факт «Йирик миқдорда пора бериш» моддаси билан рўйхатга олиниб, гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган. Шундан кейин Токтомушев муфтийликдан кетиш учун ариза ёзган.

Шу куни кечда МХДҚ Токтомушевни «муфтиятдаги молиявий қонунбузарликларга алоқаси бор» деб ушлаб, вақтинча сақлаш жойига киритгани маълум бўлган.

Бу жамоатчиликда қизғин муҳокама қилиниб, Токтомушевнинг тарафдорлари ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришган. 11 февралда экс-муфтийнинг тарафдорлари МХДҚнинг биноси олдига митингга чиқиб, Токтомушевни уй қамоғига чиқаришни талаб қилишган.

Икки кундан кейин Биринчи май туман суди собиқ муфтийни яшаган жойидан бошқа ҳудудга кетмаслик тилхати билан уй қамоғига чиқарган.

14 февраль куни Токтомушев видеомурожаат қилиб, «уни чет ўлкага қочиб кетди» деган маълумотларни тарқатмасликка ва «президент Садир Жапаровнинг сиёсатини қўллашга» чақирган.