Жогорку Кенешнинг бюджет ва молия бўйича қўмитаси 21 июнда Қирғизистон билан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасидаги насия ва грант шартнома лойиҳасини кўриб чиқиб маъқуллади.
Иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари Мирлан Байгoнчjков бу келишувлар асосида ОТБ 80 млн доллар ажратишини маълум қилди. Унинг 69,3 млн — имтиёзли насия, 10,7 млн доллари эса — грант. Насиянинг муддати 24 йил, устама фоизи 1%.
Унинг айтишича, маблағ Кафолат фондига келиб тушади, кейин кичик ва ўрта бизнес учун насия қатори берилади.
Депутат Бурун Аманова шу сабаб халқаро донолардан келган маблағлар мақсадсиз фойдаланилаётганини айтди.
«Масалан, энергосекторни ривожлантиришга 2,2 млн доллар қаралса, бу маблағ қаерда, қандай сарфлангани номаълум. Очиғини айтганда, энергосекторда ҳеч қандай кўзга кўринарли ўзгариш бўлмаган», — деб таъкидлади у.
Молия вазирлигининг маълумотига қараганда, 2021 йилнинг 30 апрелига кўра Қирғизистоннинг давлат қарзи 4, 93 млрд долларга етган. Жорий йилнинг февраль ойнинг бошида муассаса давлат ОТБга 605,4 млн доллар қарзлигини айтган — бу умумий давлат қарзининг 13%.
Бизнес ва пандемия
Коронавирус пандемияси қоплаб, киритилган чекловлар сабаб кичик ва ўрта бизнес зарар кўриб, ишсизлик кучайган. 2020 йили мартда ўлка бўйича фавқулодда ҳолат ва айрим шаҳарлар билан туманларда фавқулодда вазият режими жорий қилиниб, биз ишлари чекланган.
Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича ўтган йилгига нисбатан 2020 йилнинг тўққиз ойи бўйича кичик ва ўрта тадбиркорликнинг йўқотишлари 41% ёки 6 миллиард сомни ташкил қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, ўлкада коронавируснинг учинчи тўлқини кузатилмоқда ва ҳукумат секин-асталик билан эпидемия ҳолати ёмонлашиб бораётган шаҳарларга чекловларни кирита бошлади.
Масалан, Бишкек мерияси кўнгилочар жойларнинг (тунги клублар, ресторанлар, жамоат овқатланиш жойлари, кафе, караоке ва барларнинг) ишига тунги соат 23:00дан эрталабки соат 7:00гача тақиқлаган.
Шаҳар ҳукумати ҳар куни рейд ўтказиб, чеклов талабларини бажармаган кўнгилочар масканларга жарима солмоқда.