Ўш шаҳрида МХДҚнинг ходимини ўлдиришда гумонланиб уч киши қўлга олинди

265
МХДҚ ходимларини ўлдиришда гумон қилиниб қўлга олинган одамлар. Сурат: Ўш ШИИБи

Ўш шаҳрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходими ўлдирилди. Унинг ўлимида гумон қилиниб уч киши қўлга олинди.

Ўш ШИИБдан билдиришларича, милицияга Ўш вилоят бирлашган клиник касалхонасидан 20 июнда соат 06:20 атрофида эркак кишининг жонсиз танаси олиб келингани бўйича хабар беришган. Марҳумни касалхонага гумондорлар олиб келишган.

Тезкор тергов гуруҳи воқеа бўлган жойга бериб, жасад сиртдан текширилганда марҳумнинг танасида жароҳатлар борлиги сезилган.

«Гумондорларнинг бирини кўрсатмасига кўра, спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда Ўш шаҳрининг Н.Исанов кўчасида вафот этган А.А. билан сабабсиз сўз талашиб уришиб кетишганини, марҳумнинг юзига урганда ҳушини йўқотиб йиқилган. Унинг юзига сув сепиб, сунъий нафас билан ёрдам кўрсатиш самарасиз бўлгани сабаб такси билан касалхонага олиб келишганини билдирган», — деб ёзилади Ўш ВИИБи маълумотида.

МХДҚнинг матбуот хизмати «йиғилган ёш болалар томонидан қилинган бебошлик натижасида МХДҚнинг Ўш шаҳар ва Ўш вилоят бош бошқармасининг тезкор ходими вафот этди» деб билдирди.

Бу воқеа Жиноятларнинг ягона реестрига «Бебошлик билан ўлдириш» моддаси бўйича рўйхатга олиниб, гумондорлар вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Бунгача Ўш вилоятининг Новқат туманида Алашан қишлоғининг 21 ёшдаги турғунининг ўзини машинасининг юкхонасидан топилган. Жиноятда гумон қилиниб, 24 майда мазкур туманнинг Кўк-Жар қишлоғини 17 ва 20 ёшдаги турғуни қўлга олинган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов