Панфилов райони маъмурияти мулозими қирғизистонлик отаси тарафидан олиб келинган 9 ёшли қизчани асраб олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштирганликда гумонланяпти. Қизнинг онаси — Монголия фуқороси — прокуратурага мурожаат қилган.
Панфилов районининг бир неча амалдорлари қизни “ташлаб” кетилган деб ҳужжатларни қалбакилаштирган ва «А. Б.» ва «С. А.» оиласига уни асраб олиш учун ҳужжатларни беришган.
Муассаса қиз Россиянинг Иркутск вилоятида дунёга келгани, унинг онаси Монголия фуқороси бўлгани, қирғизистонлик отаси эса уни 2009 йил Қирғизистонга олиб келганини аниқлади.
Област прокуратураси иш юзасидан бу ишга алоқадор деб топилган Панфилов маъмурияти ходимлари, ЗАГСнинг район бўлими ходими устидан жиноий иш қўзғади.
Ҳудди шунингдек ҳолатнинг акси 2012 йилнинг июлида Покистонда рўй берганди.
Покистон фуқороси ўз ватанига Қирғизистон фуқоросидан туғилган икки фарзандини олиб чиқиб кетганди. Бироқ Пешавар шаҳрининг Олий суди болаларни қирғизистонлик онасига қайтариб берганди.